Get Mystery Box with random crypto!

Жуфти ҳалолим (боши ) Фарзандларим улғайиб борар, соғлиғим | АZAN UZZ

Жуфти ҳалолим

(боши )

Фарзандларим улғайиб борар, соғлиғим кундан кун ёмонлашарди. Шунчалик бўлдики, ўйнаб-кулиб бажарадиган ишларимга ҳам кучим етмай қолди. Мен ҳам энди бир оғиз ширин сўзнинг гадоси бўла бошлаган эдим. Касалим ҳафақонлик бўлиб, бундан қандай қилиб бўлса ҳам чиқиб кетишга интилаётган эдим. Юқори қон босими, юракка ўрнашган дард билан хаммани ўзимдан бездиришни истамас эдим.

Бир неча йилдан бери сут-қатиқ сотиб оладиган бир аёл бор. Бугун шу аёлга уч литр сут, икки банка қатиқ, бир банка қаймоқ олиб боришим керак. Ваъда берганман.
Амаллаб ўрнимдан турдим. Аъзамхўжа акам ухлаб ётибдилар.
Бироз тикилиб ўтирдим. Ажаб, қалбимда шу инсонга нисбатан ҳали ҳам улкан муҳаббат бор эди.
Дунёда ҳаммадан ҳам кўра шу инсонни кўпроқ севардим. Ота-онамдан ҳам кўп, болаларимдан ҳам кўп суярдим шу одамни...
Беихтиёр қўлларимни Қиблага қаратиб очдим. "Аллоҳим, меҳрибоним, ўзинг ғамхўримсан, турмуш ўртоғимни менга нисбатан меҳрли, шафқатли қилиб бер. Тан-жонини соғ, умрини узоқ , ризқини улуғ қил! Умримнинг қишли қировли кунларида бир-биримизга суянчиқ бўлайлик, мени ёлғиз қолдирма!"

Катта ўғлим билан амаллаб сигирни соғиб олдим. Унгача кичиги ҳовлига сув сепди, опаси супурди. Фарзандларим катта бўлиб қолган. Кўп ишларни қўлимдан олган. Камтар, меҳнаткаш бўлиб вояга етаётган эдилар. Бир пиёла чой ичиб бозорга отландим.

Хайрият, улгурдим. Уятлик бўлмадим. Шу харидорни яхши кўраман. Одми, узун кўйлак, катта рўмол ўраб олади. Юзидан нур ёғилади. Негадир шу аёл билан гаплашгим келди. Мендан нари борса бир-икки ёш катта бўлса керак. Нимадан бошласам экан?
Аёл кўзимдан кўнглимдагини уқди чоғи
—Назокат опа, соғлиғингиз яхшими? —деди меҳрибон оҳангда.
—Яхшиман... Шу қалбимда ҳаловатим йўқ, Ниҳоятхон опа.
—Намозингиз борми? Бошимни "йўқ" дегандек сарак-сарак қилдим.
—Аллоҳни топмагунингизча ҳаловат топмайсиз, опа.
—Аллоҳни қандай топаман. Умрим меҳнатда ўтди, На эскича илм олдим, на янгича...
—Сиз бир умр ҳалол меҳнат қилдингиз опа, бу ҳам—ибодат опа. Аллоҳга таслим бўлсангиз, қадарига кўнсангиз, борига шукур қилсангиз, саждага бош қўйсангизгина ҳаловат топасиз. Сиз эскича деётганингиз илм, аслида, ҳечам эскирмайди. Дунёдаги барча нарса илм эскириши мумкин, аммо Аллоҳни танитувчи илм ҳар бандага Қиёматга қадар янгидек бўлиб қолаверади...

Ўша куни руҳимда бир енгиллик билан қайтдим. Ниҳоятхон мендан икки ёш кичик экан. Телефон номерларини олдим. Айтган китобларини сотиб олдим, Қуръон оятларини, керакли дуоларни жуда тез ёдладим. Ўзим учун узун кўйлак, рўмоллар сотиб олдим. Уйимизда ҳар қаердан совғага келиб қолган момиқ, янги, одам кутиб чарчаган ғариб жойнамозлардан бирини олиб намозни бошладим. Икки тамонимга салом бериб қўлларимни дуога очдиму оламларни унутиб дуо қилдим. Чўлда чанқаган йўловчи қандай шошиб, қониб сув ичса, мен мана шундай шошиб, қониб дуо қилардим ва уларнинг ижобатига сўзсиз ишонардим.

Ниҳоятхон мен таниган аёлларнинг энг яхшиси эди. Шу пайтгача одамлардан, айниқса, кибор давралардан ҳамиша ўзимни олиб қочганман. Барча менга раҳм-шафқат назари билан қараётгандек туюлар, ўзимни камситилгандек ҳис қилардим.
Ниҳоятхон билан гаплашсам, олам ёруғ бўлиб кетар, иш, рўзғор деб ўтказган умримга ачина бошлардии. Зикр, дуолар мени даволай бошлади. Ажабо! Қалбимдаги турмуш ўртоғимга бўлган муҳаббат чекиниб, ўрнини Аллоҳга бўлган ишққа бўшатиб бераётган эди. Бу шундай ёқимли эдики...
Ҳаётимга мазмун кириб кела бошлади. Шунча йилим бесамар кетибди. Ислом буюк мактаб экан. Қани аввалроқ билганимда. Аввалроқ ота-онам ҳақига, фарзандларим ҳақига, турмуш ўртоғим ҳақига дуо қилган бўлардим.
Майли, ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам қалбим очилди-ку!

Бу дунёнинг ғамини ейишни бас қиламан, денгиз тубидаги митти қуртнинг ризқини етказган Аллоҳ мени ҳам насибасиз қолдирмас. Сигир, қўйларни соттириб юбордим. Энди вақтим янаям кўпайган эди.
Турмуш ўртоғим келса ҳали ҳам иззат-икром билан кутиб оламан.
Бир куни водий томонларга иш билан кетадиган бўлдилар. Кийим-кечакларини тайёрлаб бергач битта дуо ёзилган қоғозни тутқаздим.
(давоми )