Get Mystery Box with random crypto!

ОҒРИҚЛИ МАВЗУ Тўрт етимнинг бошин силай оласизми? Тўрт йўқсил | AYOL QALBI | АЁЛ ҚАЛБИ

ОҒРИҚЛИ МАВЗУ

Тўрт етимнинг бошин силай оласизми?
Тўрт йўқсилни уйли қила оласизми?
Тўрт ғарибни кўнглин чоғлай оласизми?
Шариатда рухсат бор деб тўрттасига.

Суннат фақат хотин сонин орттиришми?
Ўз жуфтингиз кўз ёшларга ботиришми?
Ўғилларга ёмон ўрнак қолдиришми?
Шариатда рухсат бор деб тўрттасига.

Мусулмонлик фақат хотин олгунчами?
Мол дунё куч қудрат кетиб қолгунчами?
Савобингиз учта ошиқ хотинчами?
Шариатда рухсат бор деб тўрттасига.

Рўза, хажу, эхсон суннат эмасмикин,
Иймонли қалб ўзи жаннат эмасмикин,
Топганингиз фақат нафрат эмасмикин?
Шариатда рухсат бор деб тўрттасига.

Дунёсидан кечиб яшанг дабдабасиз,
Дўст яқинга ёрдам беринг бир таъмасиз,
Фақат оғиз тўлдирганча тамшанасиз,
Шариатда рухсат бор деб тўрттасига.

Менга эмас бандасига бахо бериш,
Шу сўзларни кўп ишлатар таниш билиш,
Ҳалолингиз юрагига санчиманг ниш,
Шариатда рухсат бор деб тўрттасига.

ШАҲНОЗА  РЎЗИЕВ


@ayolqalbi_uz