Get Mystery Box with random crypto!

Аёлни алдаманг! Хиёнат килманг! Аёлни алдаманг! Хиёнат қилман | AYOL QALBI | АЁЛ ҚАЛБИ

Аёлни алдаманг! Хиёнат килманг!

Аёлни алдаманг! Хиёнат қилманг!
У сизни алдаса ёмон бўлади,
Ишончига киргач жиноят қилманг,
Номарднинг устози хайвон бўлади.

Аёлни алдаманг! У сизни севиб,
Жонининг учида эхтиёт қилиб,
Битта ёлгон билан қолмасин совиб,
Атиргул багрида тикон бўлади.

Аёлни алдаманг! У она, у ёр,
У мехрибон сингил, опа вафодор,
Унга зигирчалик бермангиз озор,
Покиза номлари харом бўлади.

Аёлни алдаманг! Уни авайланг,
Ахир у сиз учун яшайди ўйланг,
Нозиккина гулни сўлдириб қўйманг,
Ким унга сизчалик қалқон бўлади.

Аёлни алдаманг! Эркаксиз ахир!
Номусин тепкилаб кўрсатманг қахр,
Ёнингизда унинг борлиги бахтдир,
Нодоннинг шериги шайтон бўлади.

Аёлни алдаманг! Севмасангиз хам,
Тўгрисини айтинг у хам бир одам,
Аммо ёлгон билан жонин қийнаманг,
Сизни деб гул умри хазон бўлади...!

Аёл нега йигламасин, хиёнат кўрса,
Зор бўлиб мехрга, паришон юрса,
Аёл нега йигламасин, кўзларин силаб,
Бошида эр эмас, бир алкаш турса.

Аёл нега йигламасин, бўлмаса бола,
Хар куни қон ютиб, чексалар нола.
Аёл нега йигламасин, фарзанд догида,
Осмони губорли, ёгсалар жaла.

Биз нега йиглаймиз, билинг эркаклар,
Хаётимиз ўйнатиб, қилманг эрмаклар.
Аёл хам Худонинг бир ожизаси,
Эркакка бахш бўлган, хур муъжизаси...



@ayolqalbi_uz