Get Mystery Box with random crypto!

   Саид Исмоил Зиёда опага қараб аста жилмайди :    - Ҳаа ... | Аёл оламни тебратар

   Саид Исмоил Зиёда опага қараб аста жилмайди :
   - Ҳаа ... Мен ойимларни алдаганман,- деди Фирдавса ўзига ўзи гапирган каби сўзга кириб ,- негаки уларнинг дард билан олишганлари устига мендан ҳавотир олишларини истамайман. Бошқа нима иложим бор менинг ... Ойижонимнинг касалликлари сабаб бундан бир неча ой илгари шаҳар марказидаги квартирамизни сотишга мажбур бўлдим. Ҳозирги яшаб турган квартирам эса ижарага олинган. Ойижонимнинг бундан хабарлари йўқ. Улар жуда кўп вақт касалхонада бўляптилар. Уйга руҳсат берилган вақтларда эса холамникига олиб бориб қўяпман. Ўзимни ишдаман дейман .
   Мен ... Мен ёлғонларга қоришиб кетдим,- Фирдавсанинг кўзидан бир томчи ёш сизиб ёноғи аро юмалаб туша бошлади,- тан олиб айтсам рост қаерда-ю , ёлғон қаерда , буларнинг фарқига ҳам бормай қўйдим.
    Сотилган квартирани пулларининг ҳам чўғи озайиб қолди. Шу сабаб ..., -Фирдавса гапира олмай бўғилди,- шу сабаб сиз билан илк танишган кунда дала ҳовлига боргандим. Сабаби маълум . Пул керак эди менга ... Онам соғайиб қайтганларида уларни ўз уйимизда кутиб олишни ҳоҳлаган эдим мен . Бироқ уддалай олмадим . Қўлимдан келмади у иш...

   - Менга ойингизнинг сизни эркалаб Фирдавса деб чақиришлари ёқди,- деди Саид Исмоил овози товланиб гапни бурганча , - жуда чиройли эшитилар экан.
   Аммо сизни кутиб ўтиришимдан мақсадим бутунлай бошқа эди,- Саид Исмоил шундай деб ортга ўгирилди,- мен шифокор билан барини келишиб олдим . Масала ҳал. Ойингиз тўрт кундан кейин Ҳиндистонга учадиган бўлдилар.
   Саид Исмоил Фирдавсага шундай деди-ю , аммо ўзи ич- ичидан зил кетди . У Элбек Мусаевичнинг "Зиёда опани Ҳиндистонга олиб борганнинг деярли фойдаси йўқ. Аёлнинг тузалиш коэффиценти жуда паст . Юздан йигирма . У ерга етиб жарроҳлик столига ётгунча ҳатто юздан ўнга тушиб кетиши ҳам мумкин, бу дегани аёлда яшаб қолиш имкони жуда кам " деган сўзларини Фирдавсадан яширди.
   
#давоми_бор     47

Муаллиф: Хазонрезги