Get Mystery Box with random crypto!

ЭРАМ 14 mart 2023. Muallif: Гулбаҳор Рахматуллаева 19-қисм    | Аёл оламни тебратар

ЭРАМ
14 mart 2023. Muallif: Гулбаҳор Рахматуллаева
19-қисм
   Саид Исмоил бу сафар пиёда эмас эди. Фирдавса бундан бир неча кун аввал ўзини "уриб юборган" машинани таниди ва дилига мавҳум ғашлик оралади. Бироқ ичидагиларни сиртига чиқармасликка ҳаракат қилиб дадил қадамлар билан машина тарафга юрди.
   - Жаннат ,- деди Саид Исмоил машинани ўт олдирар экан, орқани кўрсатадиган ойна орқали қизга назар ташлаб ,- ойижонингизга озроқ кўза шўрва ва ассорти таомларидан олдим . Бироз мева ва шарбат ҳам . Оғзиларига ёқар деб умид қиламан.
  Фирдавсанинг кўнгли алланечук бўлиб кетди . У шундоқ ҳам йигитдан йўлда тўхтаб ойисининг тилига ширинроқ татийдиган егулик сотиб олиши учун кутиб туришни илтимос қилмоқчи эди. Бироқ Саид Исмоил бунга қадар ҳушёрлик қилибди . Фирдавса бошини хиёл эгганча ҳамроҳига миннатдорчилик билдирган бўлди :
  - Раҳмат , Саид Исмоил ака. Танишганимизга ҳали унча вақт бўлмаган бўлса- да , мени кўп бора қарздор қилишга улгурдингиз.
  Фирдавсанинг юраги ойиси эрта- индин соғайиб кетадигандек орзиқди:
  - Келишдик...,- қиз Саид Исмоилнинг бугунги муомаласидан кўнгли ёришганча дилбарлик билан сўзини давом эттирди,- Саид Исмоил ака , сиздан битта нарса сўрасам майлими ?
   - Биласизми сизнинг табиатингиздаги кўп ҳусусиятларни тунов куни дала ҳовлида учратган дўстингиз Абу Бакр аканикига ўхшатдим , фақат фарқи у киши жуда очиқ эканлар , сиз эса бироз ичимдагини топ хилидан.
   Абу Бакр ҳақида эшитиб Саид Исмоилнинг юзида ажиб жилва ўйнади.
  - Бунинг тарихи узун , - деди Саид Исмоил ўйчанлик билан ,- аммо энг асосийсини айта оламан. Абунинг ота- онаси мени ўғил қилиб олишган . Ўз ота- онам оламдан ўтишган вақтда. У пайтда Абу иккимиз синфдош эдик.
   - Ҳаа , шундай денг ? Узр. Билмай ярангизни янгилаб қўйган бўлсам . Тўғрисини айтсам "Икковингиздаги бу қадар ўхшашликнинг сири нимада экан ?" деган савол мени ўйлантириб қўйганди. Мана жавоб ҳам топилди .
   - Ҳаа , - деди Фирдавса унга жавобан ,- бу укангизнинг ўзини тутишидан ҳам кўриниб турибди . Сизнинг аёлингиз- чи ? - қиз Саид Исмоилга ортдан синчков боқганча ,- улар кимга ўхшайдилар ?!
   - Етиб келдик , - деди у Фирдавсага қарамай,- бахтимизга шифокор иш жойида бўлсин. Исми шарифини нима дегандингиз ?
  - Кимни ? - мавзу кескин равишда ўзгаргани сабаб йигитнинг саволига машинадан тушаётган Фирдавса тушунмади.
   - Ойижонингизни муолажаа қилаётган шифокорни-да ? - йўл бошлади Саид Исмоил
   - Элбек Мусаевич денг ? - такрорлади Саид Исмоил ,- яхши . Мен улар билан гаплашиб чиққунимча сиз ойижонингизни ёнларида бўлиб туринг майлими ? Кейин мен сизнинг ёнингизга ўзим бораман. Демак , ойингиз иккинчи қават , ўнгдан иккинчи палатадалар 
     Зина бошига етганда Саид Исмоил қўлидаги егуликларни Фирдавсага тутқазди:
   - Хўп ...
   
   Саид Исмоил Зиёда опа ётган палатага чамаси бир соатларча вақт ўтганда кириб келди:

Аёл Фирдавсанинг онасидан кўра кўпроқ опасига ўхшаб кетаркан. Унингдек гўзал ва хушсурат. Фақат кейинги ойларда чеккан дарди юз-кўзида бемор инсонларда бўладиган сўлғин ҳорғинлик ифодасини муҳрлаб қўйибди .
   - Ваалейкум ассалом, келинг,- деди аёл кроватдаги суяниб ўтирган ёстиғидан оғир қўзғалиб ,- қизим сиз ҳақингизда айтиб турганди. " Ишхонадаги бошлиғимнинг ҳам йўллари шу тарафга тушиб қолган экан. Сиздан ҳол - аҳвол сўраб ўтмоқчи эдилар" деб .
   Саид Исмоил Фирдавсага бир зум нигоҳ ташлади-ю , бор гапни тушуниб дарҳол бош силкиди:
   - Ҳа , ҳа шундай. Қарасам синглимиз билан йўлимиз бир экан. Шу баҳонада сиз билан танишиб, ҳам кўриб кетай дегандим.
   - Жониз омон бўлсин ,- шикаста овозда дуо қилди аёл ,- мени йўқлаган экансиз , сизни Аллоҳ йўқласин. Яхшиям қизимни қўл остингиздаги дорихонага ишга олганингиз . Қизим сизни "Бошлиғимиз яхши инсон" деб таърифлаганди. Қизим таърифлагандан ҳам аъло инсон эканлигингиз кўриниб турибди. Кейинги вақтларда Фирдавса қизимга дори- дармондан кўп бора қарашиб турганингиздан хабарим бор. Илоё юртимизда сизга ўхшаган саҳоватли бойлар кўпайсин. Биламан бизга қилганларингизни қайтаришимиз қийин , аммо ...