2020-03-23 10:16:46
"34 МИЛЛИОН ИСТИҒФОР" лойиҳаси
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бутун дунёни қамраб олган ва бизнинг юртимизга ҳам ўзини таъсирини ўтказаётган «COVID-19» вирусига қарши @mehrob_uz жамоаси "34 МИЛЛИОН ИСТИҒФОР" лойиҳасини бошладик.
Ҳар бир банда истиғфор айтишга муҳтож. Чунки унинг айблари, нуқсон-камчиликлари кўп.
Истиғфор айтиб мурод-мақсадига етганлар қанча? Тирноққа зор минглаб оилалар истиғфор туфайли фарзанд неъматидан барҳаманд бўлган.
Бошига оғир мусибат тушган одамлар истиғфор билан ғам-ғуссадан қутулган.
Истиғфор айтадиган киши қалбига хотиржамлик киради, дили равшан бўлади.
Истиғфор айтувчининг танаси касалликлардан халос бўлади, ризқига барака, хонадонига файз киради.
Истиғфорни канда қилмаган киши турли бало-офатлардан, машаққатлардан омон бўлади, солиҳ фарзандлар, ҳалол мол-дунѐ, фаровон турмуш неъмати билан ризқлантирилади.
Бизни ташвишга солиб турган бу балога қарши "34 МИЛЛИОН ИСТИҒФОР" лойиҳасида ҳар биримиз биттадан истиғфор айтсак, гуноҳларимизга товба қилсак, Аллоҳ таоло биздан бу балони тезда олади, ташвишларимизни аритади, мушкулларимизни осон қилади.
Истиғфор – тавба дегани.
"Астағфируллоҳ” дейишнинг ўзи ҳам истиғфор.
“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” ҳам истиғфор саналади.
Ўзбекистон аҳолиси 34 миллиондан ошди. Ҳар бир юртдошимиз биттадан
"Астағфируллоҳ" деса 34 миллионта истиғфор бўлади.
Каналга уланиш
@ayollar_dunyosi_sari
2.1K views07:16