#MUTOLAA Машҳур олимдан сўрашибди: - Инсониятнинг қайси ҳаракати сени ҳайратга солган? Олим бирма-бир санай бошлади: - Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар. - Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар… - Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар…. Гал иккинчи саволга келди - Сиз уларга нимани тавсия қиласиз? Олим жавоб берди: - Ҳеч кимни ўзингизга яхши кўришга мажбурламанг! -Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир. - Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин. - Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.. @ayollar_dunyosi_sari 2.1K views07:21