Get Mystery Box with random crypto!

Вакт... 'Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради' дейишади. Бу нотўғр | AYOLLAR DUNYOSI

Вакт...

"Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради" дейишади. Бу нотўғри ибора.
Вақт ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Ўн йил аввалги ичувчи, ўзини ўзи тарбиялаб, ичкиликдан воз кечмас экан, у ичувчилигича қолаверади.

Ўн йил аввалги хасис, бахил инсон ўз хулқини ўзи тарбияламаса, ўн йилдан кейин хам хасад ўтида ёнаверади.

Ўн йил аввалги дангаса ўзи шижоат қилмас экан, ўн йилдан сўнг хам дангасалигича қолаверади.

Вақт хеч кимни ўзгартирмайди....
Фақатгина Инсон ўзини ўзи ўзгартира олади!

@ayollar_dunyosi_sari