Get Mystery Box with random crypto!

AXBOROT | Yangiliklar kanali

Telegram kanalining logotibi axborotyangiliklari — AXBOROT | Yangiliklar kanali
Kanaldagi mavzular:
Одоб
آنا
Diqqat
Долзарб
Тезкор
Расман
Хушхабар
Лайфхак
Субхоналлоҳ
All tags
Kanal manzili: @axborotyangiliklari
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 131.70K
Kanalning ta’rifi

📌 Тезкор янгиликлар
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин
Admin : 📩 @Axb24admini

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-05-07 04:09:02
#Хушхабар 2-пост

Билимли абитуриентлар учун ҳам зўр янгилик!

Эндиликда муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.

Авваллари айрим абитуриентлар юқори балл тўпласа-да, топширган олийгоҳининг квотаси сонига қараб, ўқишга киролмай қолар эди. Масалан, қайсидир ОТМда битта йўналишда 90 балл олган абитуриент грантга ўқишга кирар, бошқа ОТМда эса худди шу йўналишда 160 балл олган абитуриент ўқишдан йиқилар эди.

Энди давлат грантлари иқтидорлиларга, юқори балл олганларга йўналтирилади.

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari
14.6K views100+ , 01:09
Ochish/sharhlash
2024-05-06 19:39:39
#Тезкор

Яна бир янгилик: Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari
15.8K views100+ , 16:39
Ochish/sharhlash
2024-05-06 19:39:39
#Диққат #Расман

Бугун душанбадан автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш нархи 34 минг сўм бўлди.

Яқинларга юбориб қўямиз, батафсил видеода

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari
16.1K views100+ , 16:39
Ochish/sharhlash
2024-05-06 18:44:02
Анталияда деҳқонлар эшакларнинг йўқолиб кетиш хавфи остида қолганига эътибор қаратиш мақсадида эшакларининг никоҳ тўйини ўтказишди.

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari
16.5K views100+ , 15:44
Ochish/sharhlash
2024-04-30 16:14:53
Ёш болаларда кўз касалликлари авж олмоқда.

Болаларга телефон бериш оқибатида уларда кўриш қобиляти тушиб кетиш холатлари кўпайиб кетган!

Фарзандингиз хархаша қилса ҳам қўлига зинҳор телефон бериб қўйманг!

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari
14.4K viewsÁRTUR, edited  13:14
Ochish/sharhlash
2024-04-28 17:43:42
#Тезкор

Ўзбекистонда қишли баҳор.. Айни пайтда Жиззах Зоминида қор ёғмоқда

Ота-оналаримизнинг айтишича, бу учраб турадиган ҳолат. Бундан 35 йиллар олдин биринчи май куни водийда ҳам қор ёққан экан.

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari
13.5K views100+ , 14:43
Ochish/sharhlash
2024-04-28 15:14:02
#Тезкор #Батафсил
Сирдарёда ёнғин содир бўлган уйдан қотиллик аломатлари билан аёл ва икки боланинг жасади топилди

Ҳодиса 2024 йил 27 апрел куни соат 02:55 ларда Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган. Ёнғиндан кейин текшириб кўрилганда уйдан аёл киши ва вояга етмаган икки нафар боланинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.
Жиноятни фош этиш мақсадида прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”, “ж” бандлари ( икки ва ундан ошиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari
14.6K views100+ , 12:14
Ochish/sharhlash
2024-04-28 13:33:21
#Огоҳ_бўлинг

Ҳақорат қилганлик учун онасидан келиб, ”ҳароми”, ”исқирт” каби бузуқ сўзлар билан сўкиш 6 800 000 сўм жаримага сабаб бўлади

Сизни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаган одамни бемалол судга беришингиз мумкин

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari
12.8K viewsAbduhakim , 10:33
Ochish/sharhlash
2024-04-28 12:08:48
“Miss Buenos Aires-2024” гўзаллик танловининг ғолиби 60 ёшли аёл бўлди.

Журналист, модель ва ҳуқуқшунос Александра Мариса Родригес ташқи кўринишининг сирини соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ва яхши одатлар деб атаган.

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari
13.2K views100+ , 09:08
Ochish/sharhlash
2024-04-28 09:45:06
#даҳшат

Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг шериклари қамалди

Чилонзор тумани суди 40 ёшли аёлни фирибгарлик билан 80 дан ортиқ кишининг номига кредит эвазига техника маҳсулотларини харид қилиб келгани учун 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этди. У бунгача ҳам 12 марта судланган. Шунингдек, бу ишда аёлга ёрдам берган икки йигит 5 йилу 6 ой муддатга қамалди.

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari
15.4K viewsÁRTUR, 06:45
Ochish/sharhlash