Get Mystery Box with random crypto!

#Хушхабар 2-пост Билимли абитуриентлар учун ҳам зўр янгилик! | AXBOROT | Yangiliklar kanali

#Хушхабар 2-пост

Билимли абитуриентлар учун ҳам зўр янгилик!

Эндиликда муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.

Авваллари айрим абитуриентлар юқори балл тўпласа-да, топширган олийгоҳининг квотаси сонига қараб, ўқишга киролмай қолар эди. Масалан, қайсидир ОТМда битта йўналишда 90 балл олган абитуриент грантга ўқишга кирар, бошқа ОТМда эса худди шу йўналишда 160 балл олган абитуриент ўқишдан йиқилар эди.

Энди давлат грантлари иқтидорлиларга, юқори балл олганларга йўналтирилади.

Энг тезкор   @Axborotyangiliklari