Get Mystery Box with random crypto!

AXBOROT | LIVE

Telegram kanalining logotibi axborotlari — AXBOROT | LIVE A
Telegram kanalining logotibi axborotlari — AXBOROT | LIVE
Kanal manzili: @axborotlari
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 464
Kanalning ta’rifi

Юртимизда содир бўлаётган энг тезкор хабарлар, воқеалар ва янгиликларни «Ахборот» телеграм каналидан биринчилардан бўлиб билиб борасиз!

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-22 15:38:26
Халқаро Конгресс марказида Қозоғистон Президенти тантанали кутиб олинди.

Давлат раҳбарлари маросимдан сўнг тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.

Янгиликлар @AXBOROT
161 views12:38
Ochish/sharhlash
2022-12-22 15:26:17
#Тезкор #Диққат
“Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари сабаб 15 та бола вафот этгани айтилмоқда

Хозирда “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу вазиятни дарҳол назоратга олди. Беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди.

Янгиликлар @AXBOROT
159 views12:26
Ochish/sharhlash
2022-12-22 15:22:57
Қашқадарёда эркак собиқ рафиқасини уриб ўлдирди.

Шундан сўнг, эркак Д.С. вафот этганига ишонч ҳосил қилгач, жиноий қилмиши ошкор бўлмаслиги, жиноят изларини йўқотиш мақсадида эгнида бўлган жемфири билан қон изларини тозалаб ювган.

Янгиликлар @AXBOROT
132 views12:22
Ochish/sharhlash
2022-12-22 15:08:41
Қибрайда қарздор корхонанинг 51 нафар ходимига иш ҳақи ундириб берилди.

Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими иш юрутувида фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздор Тошкент вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармасидан 51 та ундирувчи ишчи ходимлар фойдасига 245. 236. 797 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юрутувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Янгиликлар @AXBOROT
127 views12:08
Ochish/sharhlash
2022-12-22 14:58:38
Инстаграмдаги жиноят: Тошкентда диний ақидапарастликни тарғиб қилган аёлга ҳукм ўқилди.

Сўнгги вақтларда ёш йигит-қизларнинг диний қизиқиши ортидан ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани жуда аянчли ҳолат. Уларнинг баъзилари бу боши берк “йўл”га ўзи билмаган ҳолда кириб қолганини баён қилса, бошқаси қилмишидан пушаймон эмаслигини билдиради... Қуйида ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеамиз “қаҳрамони” ҳам минг афсуски аёл киши, боз устига икки нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси...

Янгиликлар @AXBOROT
115 views11:58
Ochish/sharhlash
2022-12-22 12:44:07 Ўзбекистонда 2023 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?

Бюджет лойиҳасига кўра:
(Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)

1. Халқ таълими вазирлиги — 26,7 трлн (25,8 трлн)**;
2. Мактабгача таълим вазирлиги — 8 трлн (6,5 трлн);
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 6 трлн (4,1 трлн);
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3,66 трлн (3 трлн);
5. Маданият вазирлиги — 746 млрд (728 млрд);
6. Спортни ривожлантириш вазирлиги — 1,219 трлн (қайта ташкил этилди);
7. Инновацион ривожланиш вазирлиги — 1 трлн (843,3 млрд);
8. Уй-жон коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1,273 трлн (1,324 трлн);
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 657 млрд (615,8 млрд);
10. Сув хўжалиги вазирлиги — 3,382 трлн (3,440 трлн);
11. Энергетика вазирлиги — 70,5 млрд (55 млрд);
12. Транспорт вазирлиги — 5,195 трлн (5,877 трлн);
13. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси — 278,4 млрд (38,4 млрд);
14. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси — 1,117 трлн (1,1 трлн);
15. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси — 176,8 млрд (186,6 млрд);
16. Туризмни ва маданий мерос вазирлиги — 340 млрд (қайта ташкил этилди);
17. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 14,142 млрд (14,3 млрд);
18. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — 203,6 млрд (136,8 млрд);
19. Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — 665,6 млрд (246,8 млрд);
20. Монополияга қарши курашиш қўмитаси — 10 млрд (8,9 млрд);
21. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 11 млрд (10,7 млрд);
22. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 478 млрд (1,254 трлн);
23. Давлат статистика қўмитаси — 197,6 млрд (264,6 млрд);
24. Қурилиш вазирлиги — 232 млрд (358,9 млрд);
25. Ташқи ишлар вазирлиги — 765,4 млрд (577,1 млрд);
26. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — 931 млрд (415,8 млрд);
27. АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги— 183,6 млрд (160 млрд);
28. Адлия вазирлиги — 214,8 млрд (164,9 млрд);
29. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — 16,2 трлн (769,2 млрд)*;
30. Молия вазирлиги — 73,4 трлн (73,5 трлн)*;
31. Давлат солиқ қўмитаси — 1,5 трлн (1,5 трлн);
32. Ҳукумат — 1,949 трлн (1,6 трлн);
33. Президент Админстрацияси — 1,241 трлн (795,1 млрд);
34. Сенат — 92,8 млрд (148,2 млрд);
35. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 394,5 млрд (237,9 млрд);
36. Омбудсман — 16,4 млрд (8,3 млрд);
37. Бош прокуратура — 1,494 трлн (1,357 трлн);
38. Олий суд — 1,185 трлн (1 трлн);
39. Конституциявий суд — 8,8 млрд (12,2 млрд);
40. Судьялар олий кенгаши — 35 млрд (33,1 млрд);
41. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 23,6 млрд (20 млрд);
42. Марказий сайлов комиссияси — 16,5 млрд (11 млрд);
43. МТРК — 521,9 млрд (561,4 млрд);
44. ЎзА — 33,7 млрд (20,6 млрд);
45. “Ўзархив” — 13,6 млрд (10,4 млрд);
46. Маънавият ва маърифат маркази — 65,7 млрд (62,3 млрд);
47. Ўзгидромет — 166 млрд (180,7 млрд);
48. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 13,4 млрд (11,4 млрд);
49. Ёшлар ишлари агентлиги — 375 млрд (212,8 млрд);
50. Маҳалла ва нуронийлар вазирлиги — 87,6 млрд (57,4 млрд);
51. Касаба уюшмалари федерацияси — 150 млрд (ўтган йили олмаган);
52. ЎзФА — 364,8 млрд (328,2 млрд);
53. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 267 млрд (230 млрд);
54. Ҳисоб палатаси — 69 млрд (60,4 млрд);
55. Президент таълим муассасалари агентлиги — 665,2 млрд (430,5 млрд);
56. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги — 276,3 млрд (90 млрд);
57. Кинематография агентлиги — 125,8 млрд (233 млрд);
58. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги — 102,3 млрд (87,4 млрд);
59. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 35,8 млрд (7,5 млрд сўм);
60. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 92,8 млрд
61. Бошқа ташкилотлар — 36 трлн (29 трлн).

Изоҳ*: Молия вазирлиги харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган.

Изоҳ**: ўтган йилги харажатлар.

Янгиликлар @AXBOROT
113 views09:44
Ochish/sharhlash
2022-12-22 12:39:35
Россия қишдан қурол сифатида фойдаланмоқда – Байден.

Янгиликлар @AXBOROT
102 views09:39
Ochish/sharhlash
2022-12-22 12:35:25
#Диққат
Тошкентда ўқиётган андижонлик талабаларга уйига қайтиш учун бепул таксилар ажратилди.

Автомашиналар 27 декабрь куни пойтахтдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонаси олдидан Андижонга жўнайди.

Янгиликлар @AXBOROT
103 views09:35
Ochish/sharhlash