Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқ хўжалигидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди Озиқ-овқ | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қишлоқ хўжалигидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди

Озиқ-овқат хавфсизлигининг манбаи ва иқтисодиёт таянчларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллик тажриба муҳим ҳисобланади. Шу сабаб бу соҳанинг фахрийлари, кўп йиллик тажрибага эга мутахассисларининг тавсиялари асосида агротехник тадбирларни ташкил этиш мўл ҳосил гарови бўлиб хизмат қилади.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллик тажрибага эга фахрийларнинг фикр-мулоҳазалари ва тавсиялари тингланди.

Видеоконфренцалоқа тарзида ўтказилган муҳокамада қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳудудий студиялардан туманлар ҳокимлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Ғўза қатор оралиқларига култиватор ишловлари бериш, учинчи озуқа ва шарбат усулида суғориш, чилпиш ишларини якунлаш, шона тўкилишини олдини олиш мақсадида пахта далаларини чанқатмаслик чоралари кўриш бўйича вазифалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site