Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокими Термиз шаҳрида маҳаллалар инфратузилмасини яхшил | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокими Термиз шаҳрида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди ва топшириқлар ижросини кўздан кечирди. Бугун "Тупроққўрғон" ва "Шодлик" маҳаллалари ҳудудида ўрганиш ўтказилди.

Маҳаллаларнинг айрим ҳудудларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг талаб даражасида эмаслиги, собиқ бозорча ҳудуди қаровсиз ҳолатда ташлаб қўйилганлиги танқид қилинди. Мутасаддиларга 2 та маҳалла бўйлаб ишларни жадаллаштириш, йўл бўйида жойлашган бино ва объектларни тартибга келтириш, шаҳарсозлик нормаларига мос кўринишга келтириш, дастурда белгиланган бунёдкорлик ишларини сифатли амалга ошириш вазифаси юкланди.

Ҳудудни аҳоли учун қулай, замонавий қиёфадаги манзилга айлантириш бўйича топшириқлар берилиб, вазифалар ижроси қайта ўрганилиши белгиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site