Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Ангор туманида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошири | Surxondaryo viloyati hokimligi

Бугун Ангор туманида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, пахтага биринчи агротехник ишлов бериш, дала четларидан самарали фойдаланиш, тут ва ток кўчатлари, озиқ-овқат экинлари экиш, паррандачилик ва асаларичиликни йўлга қўйиш бўйича семинар ўтказилди.

Ғўзанинг униб чиқиши, агротехник ишлов бериш жараёнлари яхши ташкил этилганлиги эътироф этилди ва фермер хўжаликлари раҳбарларига ушбу намуна асосида ишларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ангорлик дала заҳматкашларига ҳам совғалар берилди. Шунингдек, тадбир давомида жонлиқ сўйилиб, эҳсон қилинди ва бошланган ишлар барокати ва экинлар ҳосилдорлигини сўраб дуога қўл очилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site