Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг навбатдаги ташрифи Қизириқ т | Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг навбатдаги ташрифи Қизириқ туманида бўлди. Туманнинг "Янги тараққиёт", "Оқжар", "Барака бирдамлик" ҳамда "Хомкон" ҳудудларидаги пахта даласида ташкил этилган амалий семинарларда пахтага биринчи агротехник ишлов бериш жараёнлари, дала четларида паррандачиликни йўлга қўйиш, тут ва ток кўчатлари, озиқ-овқат экинлари экилиши бўйича олиб борилган ишлар билан танишилиб, масъулларга бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Тадбирда ишчи хотин-қизлар, механизаторларга совғалар, сувчиларга велосипедлар ҳамда агрономларга электромотороллерлар топширилди.

Ҳудудларда ташкил этилган тадбирларда жонлиқ сўйилиб, эҳсон қилинди ҳамда юрт тинчлиги ва фаровонлиги, экинлар ҳосилдорлиги ҳамда барокатини сўраб дуога қўл очилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site