Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Бугун Kun.uz' сайтида “Ҳосилимиз сувси | Surxondaryo viloyati hokimligi

Расмий муносабат

Бугун Kun.uz' сайтида “Ҳосилимиз сувсизликдан қуриб кетяпти” – деновлик деҳқонлар” номи остида Денов туманининг “Лочин” ва “Зарафшон” маҳаллаларида кўплаб деҳқонларнинг экини сувсизликдан нобуд бўлгани, қудуқ қазиб беришни ваъда қилган масъуллар ваъдасининг устидан чиқмаганлиги ҳақида танқидий материал эълон қилинди.

Мазкур материалда келтирилган ҳолатлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, ўганиш якунлари асосида қўйидагилар маълум қилинади.

Сурхондарё вилоятида Ислом тараққиёт банки иштирокида “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси амалга оширилиши 2015 йилдан бошланиб, жорий йил 30 июн кунигача якунланиши белгиланган.

Лойиҳа доирасида “Ҳазарбоғ”, "Оққапчиғай", "Қоратоғ", шунингдек, "Р1" ва "Р2" каналлари ҳамда "Оққапчиғай" каналини "Шеробод" магистрал каналига уловчи қисмларида жами бўлиб 160 км бетонлаш ишлари олиб борилиши белгиланган.

Лойиҳани якунланишига қисқа муддат ва молиялаштирилишида кўзда тутилган маблағлар тақдири ҳавф остида қолишига қарамасдан каналда сув узатиш давом этаётганлиги сабабли белгиланган ишларни амалга оширилиши тўхтаб қолган. Мазкур ҳолатни тартибга солиш ва лойиҳани давом эттириш мақсадида жадвал ишлаб чиқилиб, жорий йил 25 мартдан 16 апрелгача сув омборидан каналга сув ҳайдаш вақтинча тўхтатилган эди.

Шу сабабли “Ҳазорбоғ" каналидан сув олувчи Денов туманининг “Лочин” ва “Зарафшон” маҳаллаларида аҳоли экин майдонларини суғоришда ҳам маълум бир вақт узилишлар юзага келган.

Бугунги кунда “Ҳазорбоғ” каналининг ушбу ҳудудлардан ўтувчи қисмларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, оқова сувини ҳайдаш қайта тикланганлигини ва Денов тумани учун белгиланган кунлик меъёр асосида сув берилаётганлигини маълум қиламиз. Материалда келтирилган “Лочин” ва “Зарафшон” маҳаллаларини “Ҳазарбоғ” каналидан олинган оқова сув билан таъминловчи “Денов ариқ” каналига ҳам сув етказиб берилмоқда.

Ҳозирда ушбу канал орқали кунлик меъёр бўйича ҳайдаб берилган оқова сувидан аҳоли томорқаларидаги экинини суғораётганлиги маълум қилинади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site