Get Mystery Box with random crypto!

“Меҳр дафтари”даги 34 нафар йигит-қизларга кўмак кўрсатилди Д | Surxondaryo viloyati hokimligi

“Меҳр дафтари”даги 34 нафар йигит-қизларга кўмак кўрсатилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган, кўмакка муҳтож етим болаларга манзилли кўмак кўрсатиш мақсадида “Меҳр дафтари” платформаси ишга туширилган. Мазкур платформага киритилган сурхондарёлик болаларга ҳам манзилли кўмак кўрсатиб келинмоқда.

Жумладан, бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳисобидан яна 34 нафар йигит-қизларга жиҳоз ва воситалар топширилди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу тадбирда иштирок этиб, 34 нафар йигит-қизлар ва болаларнинг ҳохишларига асосан 17 та ноутбук, 11 та тикув дастгоҳи, 2 та велосипед, 1 та пишириқ печи, 1 та пайвандлаш ускунаси ва 2 та кондиционерни ўз эгаларига топширди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан шаҳар ва туманлар Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаларига ишларни самарали ташкил этиш, “Меҳр дафтари” платформасини юритишда қулайликлар яратиш мақсадида 15 та планшет топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site