Get Mystery Box with random crypto!

Кейинги манзилда вилоят ҳокими ушбу маҳаллада жойлашган “Саидж | Surxondaryo viloyati hokimligi

Кейинги манзилда вилоят ҳокими ушбу маҳаллада жойлашган “Саиджон Муҳаммаджон музқаймоқлари” МЧЖнинг сутни қайта ишлаш ва музқаймоқлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

Корхона 2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, йилига 5 минг тонна музқаймоқ ишлаб чиқарилади. Корхонада 50 та доимий, 200 та мавсумий иш ўринлари яратилган. Вилоят раҳбари музқаймоқ ишлаб чиқариш, хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш жараёнлари билан танишди.

Шунингдек, тадбиркор томонидан амалга оширилаётган чорвачиликни ташкил этиш ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаси билан ҳам танишилиб, мавжуд муаммолар юзасидан мулоқот қилинди.

Ушбу лойиҳани амалга оширилишида мавжуд муаммоларни батафсил ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site