Get Mystery Box with random crypto!

Йилига 1,2 млн тонна маҳсулот етиштириш қувватига эга иссиқхон | Surxondaryo viloyati hokimligi

Йилига 1,2 млн тонна маҳсулот етиштириш қувватига эга иссиқхона фаолияти билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги ўрганиш ишларини “Тинчлик” маҳалласида жойлашган “Сурхон-Жануб-Экспорт” МЧЖнинг иссиқхоналар комплексида давом эттирди.

Умумий майдони 20 гектар (1 гектар бино ва иншоотлар) бўлган иссиқхона комплекси йилига 1,2 млн тонна ёки 12 млрд сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш қувватига эга бўлиб, 500 минг доллар маҳсулотлар Россия ва Туркия давлатларига экспорт қилинмоқда. Лойиҳа доирасида 300 та доимий, 500 та мавсумий иш ўринлари яратилган.

Шунингдек, МЧЖ томонидан амалга оширилаётган, йилига 5 минг тонна маҳсулот сақлаш қувватига эга музлаткичли омбор лойиҳаси ҳам кўздан кечирилди. Масъулларга тадбиркорнинг кредит билан боғлиқ муаммосини батафсил ўрганиб, ҳал этиш бўйича вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site