Get Mystery Box with random crypto!

Кун хабари: Байрам, махсус унвонлар, янги автомобил ва янги би | Surxondaryo viloyati hokimligi

Кун хабари: Байрам, махсус унвонлар, янги автомобил ва янги бинолар

Бугун Термиз шаҳрида вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинмалари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази янги биносининг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Марказ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун хизмат қилади. Замонавий усулда жиҳозланган икки қаватли янги бинода 75 нафар шахсни сақлаш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, хизмат хоналари, сақлаш камералари, учрашув хонаси, ошхона, кутубхона, маънавият хонаси, ювиниш хоналари ва спорт майдончалари мавжуд.

Марказнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирдан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари учун барпо этилган янги бинонинг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, майор Нодир Одилов, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов, вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Акрам Шарофутдинов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, ички ишлар органлари ходимлари, шаҳар ҳокими, фахрий меҳмонлар ҳамда жамаотчилик вакиллари иштирок этдилар.

Термиз шаҳри “Юлдуз” маҳалласи ҳудудида қад ростлаган 2 қаватли замонавий жиҳозланган хизмат биносида ситуацион марказ ҳам ташкил этилган бўлиб, ташриф буюрувчи туристларнинг вилоят ҳудудига кириб келишидан тортиб, меҳмонхонага жойлашиб “Е-мехмон” базасидан рўйхатдан ўтиши, сайёҳлик объектларига бориши ва қайтиб кетишлари доимий назорати олиб борилади.

Бундан ташқари, ситуацион марказда суткалик навбатчилик асосида хизмат олиб бориш давомида вилоятимиз ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида қабул қилиниб, тегишли ёрдамлар кўрсатиб келинади.

Тадбирда сўз олганлар Ички ишлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани эса ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириши учун муҳим эканлигини алоҳида қайд этишди.

Иштирокчилар биноларда яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишишди.

Янги биноларни фойдаланишга топшириш маросимларида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

Куннинг иккинчи ярмида вилояти ички ишлар органлари ходимлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрамини кенг нишонлади.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими тинчлигимиз посбонларини энг улуғ, энг азиз байрам билан самимий муборокбод этиб, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлидаги хизматларини эътироф этди. Вилоят ҳокими Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлимига “Дамас” автомашинасининг калитини, бир гуруҳ фаол ходимларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширди.

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Исмоилов иштирокчиларга Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, энг фаол ходимларга Ички ишлар вазирининг мукофотлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг эсдалик совғалари ҳамда махсус унвонлар топширилди.

Тадбир давомида “Энг яхши ички ишлар органи бошлиғи”, “Энг яхши тезкор ходим”, “Энг яхши терговчи”, “Энг яхши профилактика инспектори” каби номинациялар ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Тадбир санъат усталари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site