Get Mystery Box with random crypto!

Мурожаат ва ижро: 'Каттақумда' катта ишлар бошланди Куни кеча | Surxondaryo viloyati hokimligi

Мурожаат ва ижро: "Каттақумда" катта ишлар бошланди

Куни кеча, Ангор тумани "Каттақум" маҳалласи ҳудудида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигидаги масъуллар томонидан учрашув ўтказилди. Учрашувда маҳалланинг 70 нафардан ортиқ фуқаролари иштирок этиб, электр энергияси, оқова ва ичимлик суви таъминоти, ички йўллар таъмири каби турли масалаларда мурожаат қилишди.

Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқотдан сўнг, масъуллар томонидан мурожаатлар ижросини таъминлашга киришилди. Шу куннинг ўзида маҳалла кўчаларини тошлаш, электр сим ёғочларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, 20 дона электр устунлари ўрнатилиб, 1 километр масофага электр тармоғи тортилди. 2,5 километр тупроқ йўллар тошланди. Маҳаллада электр устунларини ўрнатиш ва ички кўчаларни тошлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Очиқ мулоқотда бандлигини таъминлаш мақсадида мурожаат қилган фуқароларнинг ҳам мурожаатларига ечим изланди. Жумладан, "Зартепа" маҳалласида яшовчи Фотима Саодатова туман Ободонлаштириш бошқармасига ишга қабул қилинди, Нафиса Омоновага тикув машинаси берилди.

- 2 нафар фарзандим бор, турмуш ўртоғим анча йиллар олдин вафот этганлар, -дейди "Каттақум" маҳалласида яшовчи Нафиса Омонова. -вилоят ҳокимимиз иш сўраб қилган мурожаатимни инобатга олиб, бугуннинг ўзида тикув машинаси бериш бўйича масъулларга топшириқ бердилар. Мана бугуннинг ўзида замонавий тикув машинкасини уйимга олиб келиб беришди. Тўғриси, бунчалик тез ҳал бўлади, деб ўйламаган эдим. Раҳбарлар чекка ҳудудларга келиб, бизларнинг муаммоларимизни тинглаб ҳал қилишяпти, бунинг учун давлатимизга раҳмат дейман.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site