Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ| #Қурбонлик_масалалари Масала: Ҳалол ҳайвонла | Авғонбоғ Масжиди

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ| #Қурбонлик_масалалари

Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш жоиз бўлмайди. Улар:

1. Оқувчи қон;

2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;

3. Эркак ҳайвоннинг тухими;

4. Сийдик ҳолта;

5. Орқа жинсий аъзоси;

6. Ғудда (безлар);

7. Ўт пуфак.

Масала: “Канзуд дақоиқ” ва “Мароқил фалоҳ” китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган.

Масала: Кўпчилик кишилар қурбонлик қилганларидан кейин ошган гўштини сотиб юборадилар. Бундай қилиш жоиз эмас. Қурбонлик гўштини сотиб юборган бўлсалар, фақир мискинларга уни пулини садақа қилишлари вожиб бўлади.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини сўйилган қурбонлик гўштидан бериш жоиз эмас.

Масала: Баъзи бир кишилар гўшти арзон тушар экан деб, қурбонлик қилувчиларга шерик бўлиб оладилар. Агар шерикларидан бирортасини нияти гўштни арзонга тушиши бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳаққини гўшт, тери ёки калла-поча билан адо қилиш жоиз эмас. Агар шундай қилган бўлса, уларни қийматича садақа қилиш вожиб бўлади. Лекин, қассобнинг ҳаққини алоҳида адо қилиб, қўшимча уларни унга бериб юборса зарари йўқ. Лекин, эвазига хизмат ҳақини камайтирмаслиги лозим.

Масала: Қассоблик касби дуруст бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Саҳобаларнинг баъзилари қассоблик касби билан шуғилланганлар

Азизҳўжа домла ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/Avgonbogmasjidi