Get Mystery Box with random crypto!

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий деди: “Фарзандларни салоҳиятли бўл | Авғонбоғ Масжиди

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий деди: “Фарзандларни салоҳиятли бўлишларини истасанг:
1- Ўзингни ислоҳ қил: “Энди болага келсак, ота-онаси мўмин кишилар эди...”, (Каҳф сураси, 80-оят).
2- Уларнинг ҳаққига дуо қил: “Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин”, (Аҳқоф сураси, 15-оят).
3- Уларни намоз ўқувчи бўлишларини сўра: “Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин...” (Иброҳим сураси, 40-оят).
4- Аллоҳ таолодан шайтон уларга яқин бўлиб қолишидан паноҳ сўра: “...мен Сендан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тилайман», (Оли Имрон сураси, 36-оят).

@Avgonbogmasjidi