Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис 1-боб. Энг маҳбуб иш 1. Ҳадис. Бизга хабар берган Аб | Авғонбоғ Масжиди

#Ҳадис
1-боб. Энг маҳбуб иш

1. Ҳадис.
Бизга хабар берган Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Ҳомид ибн Ҳорун ибн Абдулжаббор Бухорий бўлиб, у Ибн Ниёзкий номи ила маъруфдир.
Унинг олдида (китобни) ўқиб ўтказганимиздан сўнг иқрорлик ила ижозат берган.
У бизнинг ҳузуримизга ҳожи ўлароқ уч юз еттинчи сананинг Софар ойида келди.

У бизга Абулхайр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ал-Жалил ибн Холид ибн Ҳурайс Бухорий Кирмоний Абқасий Баззор уч юз йигирма иккинчи санада хабар берган деди.

У бизга Абу Абдуллоҳ Муҳамад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Жўъфий Бухорий ҳадис айтган деди.

У бизга Абулвалийд ҳадис айтди. деди.
У Бизга Шўъба ҳадис айтди, деди.
У Валид ибн Ийзор менга хабар берди, деди.
У Абу Амр Шайбонийдан «Бизга манабу ҳовлининг эгаси ҳадис айтган» деб Абдуллоҳнинг ҳовлисига ишора қилди.

У айтдики:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

Аллоҳ азза ва жалла учун энг маҳбуб иш қайси? – деб сўрадим.

«Вақтида ўқилган намоз», - дедилар.

«Ундан кейин қайсиниси?» - дедим.

«Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.

«Ундан сўнг яна қайси иш яхшироқ?» дедим.

«Сўнгра Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш», дедилар.

Ана шуларни айтдилар.
Агар яна зиёда сўрасам, зиёда жавоб берар эдилар», деди».

2. Ҳадис.
Абдуллоҳ ибн Умар айтади:

«Роббнинг ризоси ота-онанинг ризосидадир.
Роббнинг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир».

Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳнинг «Адабул муфрад» китобидан
Manba HikmatlarHazinasi


Еаналга аъзо бўлинг

@Avgonbogmasjidi