Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЙНОНА БЕШИК ОЛИБ КЕЛИШИ ШАРТМИ? #нафақа 944-CАВОЛ: Она қиз | Авғонбоғ Масжиди

ҚАЙНОНА БЕШИК ОЛИБ КЕЛИШИ ШАРТМИ?
#нафақа

944-CАВОЛ: Она қизи фарзандлик бўлгандан кейин унга бешик олиб келиши шартми? Олиб келмаса у дунёда ёстиқ қучоқлаб ётаркан, деган гап бор экан. Ман онамларга олиб келманглар, уйда бешик бор, дегандим. Улар шу гапни айтишди.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда ундай гап йўқ. Фарзанд туғилса унинг нафақалари бевосита ўша фарзанднинг отасини зиммасига вожиб бўлади. Нафақа деганда фарзандларнинг емоқ-ичмоқлари, кийим-кечаклари ва шунга ўхшаш зарурий эҳтиёжлари назарда тутилади. Жамиятимизда ношаръий шаклланган бидъат-хурофоталардан бири сиз саволда айтган “бешик тўйи” масаласидир. Яъни боланинг бешиги ва яна унга қўшимча бир талай нарсаларни қиз томоннинг зиммасига юклаб қўйишдир. Аслида бу муаммолар отанинг муаммосидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ

Уларни (фарзандларни) маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир. (Бақара сураси 233-оят)
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@Avgonbogmasjidi