Get Mystery Box with random crypto!

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов: Дастлабки ҳисоб-кит | Audit training

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов:

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобига 2,8 трлн сўм маблағ тежалади.

Жумладан:

2,4 трлн сўм вазирлик ва идоралар штат бирликларини 30 фоизгача қисқартириш ҳисобига;

ташкилот ва идораларни мақбуллаштириш ҳисобига бўшаган 300 дан ортиқ биноларни сотишдан 300 млрд сўм маблағ бюджетга тушади.

Раҳбар лавозими қисқариши туфайли 55та автомашинани аукционда сотишдан 16,5 млрд сўм, ҳудудларга хизмат сафарларини камайтириш, онлайн қабул тизимини қўллаш ҳисобига эса қарийб 17 млрд сўм маблағ тежалиши кутилмоқда.

Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига 22 млрд сўм иқтисод қилинади. Расмий тадбирларни ўтказиш бўйича максимал нархларни ўз ичига олувчи меъёрларни белгилаш орқали харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига 18 млрд сўм тежалиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар ижтимоий соҳага йўналтирилади.