Get Mystery Box with random crypto!

Энди тадбиркорлик учун туманлар 5 та тоифага ажратилади. 1-то | Audit training

Энди тадбиркорлик учун туманлар 5 та тоифага ажратилади.

1-тоифа
: ҳар томонлама ривожланган;
2-тоифа: инфратузилмаси яхши;
3-тоифа: шароити нисбатан қониқарли;
4-тоифа: жозибадорлиги етарли бўлмаган;
5-тоифа: шароити оғир.

Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун, солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.

Мисол учун, бешинчи тоифага кирувчи 20 та энг оғир шароитли туман учун:

- айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз миқдорида белгилаймиз;

- мазкур туманлардаги тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг атиги 1 фоизини тўлайди;

- якка тадбиркорлар қатъий ставкадаги солиқларни тўлашдан озод этилади.