Get Mystery Box with random crypto!

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi

Telegram kanalining logotibi attestatsiya — Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi O
Telegram kanalining logotibi attestatsiya — Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi
Kanal manzili: @attestatsiya
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.66K
Kanalning ta’rifi

Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar attestatsiyasi masalalari
🌐 https://oak.uz
Yuridik manzili: 100047, Toshkent shahri, akademik Yahyo G'ulomov ko'chasi, 70
Ishonch telefoni: (95) 193-11-43
📧 info@oak.uz
📲 facebook.com/oakuzbekistan/

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2020-05-16 09:50:27 Онлайн ҳимоя

Коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг соғлиғини асраш, ортиқча ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тажриба-синов тариқасида диссертациялар ҳимояси онлайн шаклда ташкил этилади.

Бунда барча иштирокчилар - талабгор, илмий раҳбар, расмий оппонент ва илмий кенгаш аъзолари ўзлари фаолият олиб бораётган олий таълим ёки илмий тадқиқот муассасаси (иш бажарилган ташкилот)да туриб иштирок этадилар.

Онлайн ҳимоялар карантин талаблари ва тегишли низом тартиб-қоидаларига мувофиқ равишда ўтказилади. Диссертациялар муҳокамасига доир илмий семинарларни ҳам онлайн шаклда ташкил этиш мумкин бўлади. Мазкур жараёнда барча ёзишмалар ва ҳужжат алмашинувлар электрон ҳужжат айланиш тизими орқали амалга оширилади.

Диссертациялар ҳимоясини онлайн шаклда самарали ўтказиш учун тегишли шарт-шароитларни яратиб беришга иш бажарилган ташкилот ва илмий кенгаш фаолият олиб бораётган муассаса масъул ҳисобланади.

Изланувчилар мазкур масалада тегишли саволлар бўйича ОТМ/ИТМ ва диссертация ҳимояси кўзда тутилган илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга мурожаат қилишлари мумкин.

ОАК Ахборот хизмати
8.9K viewsedited  06:50
Ochish/sharhlash
2020-05-14 12:45:15 Раёсат йиғилиши онлайн ўтказилди

Бугун мамлакатимизда короновирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий қилинган карантин шароитида ОАК Раёсати йиғилиши карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда онлайн шаклда ташкил этилди.
Йиғилиш кун тартибига кўра, дастлаб аттестация ишлари кўриб чиқилди. Сўнгра илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва эксперт кенгашлари таркибларига ўзгартиришлар киритиш, илмий кенгашлар ва бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш, ихтисосликлар бўйича малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Раёсат йиғилиши қарорига мувофиқ 21 нафар талабгор фан доктори (DSc), 133 нафар талабгор фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида, 25 нафар талабгор профессор, 89 нафар талабгор доцент ва 19 нафар талабгор катта илмий ходим унвонларида тасдиқланди.
Илмий даражада тасдиқланганларнинг дипломлари шу куннинг ўзида улар фаолият олиб бораётган олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига электрон шаклда етказилди.

ОАК Ахборот хизмати
7.0K viewsedited  09:45
Ochish/sharhlash
2020-03-19 11:23:11 Расмий хабар

Олий аттестация комиссияси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича қуйидаги қўшимча чора-тадбирларни белгилади:

1. Илмий даражалар бўйича:
илмий кенгашлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни қабул қилиш номуайян муддатга тўхтатилди.

Изоҳ: номуайян муддат ўтганидан кейин илмий кенгашлар томонидан тақдим этиладиган аттестация ишлари ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқиш тегишли тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ОАК томонидан тезкор кўриб чиқилиши таъминланади.
Номуайян муддат ўтганидан кейин диссертациялар ҳимояларини сессиялар тарзида ташкил этиш бўйича тегишли тартиб-қоидаларга риоя қилинган ҳолда ОАК томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилади.

2. Илмий унвонлар бўйича:
илмий унвонлар бўйича олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни қабул қилиш номуайян муддатга тўхтатилди.

Изоҳ: номуайян муддат ўтганидан кейин илмий унвонлар бўйича олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тақдим этиладиган аттестация ишлари ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқиш тегишли тартиб-қоидаларга риоя қилинган ҳолда ОАК томонидан тезкор кўриб чиқилиши таъминланади.

ОАК Ахборот хизмати
6.7K viewsedited  08:23
Ochish/sharhlash
2020-03-19 11:10:10
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаати

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
1.6K views08:10
Ochish/sharhlash
2020-03-17 12:32:13 Расмий хабар

Олий аттестация комиссияси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни белгилади:

1. Илмий даражалар бўйича:
илмий жамоатчилик, изланувчилар ҳамда диссертация ёқлайдиган талабгорлар ва уларнинг яқинлари соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида илмий кенгашлар ва илмий семинарлар мажлисларини ўтказиш номуайян муддатга тўхтатилди;
илмий кенгашлар ва илмий семинарларга тақдим этилган ҳужжатлар (диссертация, автореферат ва бошқалар) электрон тарзда кўриб чиқилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари иш бажарилган муассасалар ва талабгорларга тегишли электрон манзиллар орқали етказилади;
диссертация ҳимояси куни белгиланиб, нашр қилинган авторефератлар асосида кейинчалик диссертация ҳимоясига рухсат берилади.

ОАК Ахборот хизмати
7.0K viewsedited  09:32
Ochish/sharhlash