Get Mystery Box with random crypto!

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi

Telegram kanalining logotibi attestatsiya — Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi O
Telegram kanalining logotibi attestatsiya — Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi
Kanal manzili: @attestatsiya
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.66K
Kanalning ta’rifi

Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar attestatsiyasi masalalari
🌐 https://oak.uz
Yuridik manzili: 100047, Toshkent shahri, akademik Yahyo G'ulomov ko'chasi, 70
Ishonch telefoni: (95) 193-11-43
📧 info@oak.uz
📲 facebook.com/oakuzbekistan/

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2020-09-23 12:59:54
5.6K views09:59
Ochish/sharhlash
2020-09-23 12:59:07
5.2K views09:59
Ochish/sharhlash
2020-09-23 12:58:54
anons_75_OON_RUS_telegram
4.8K views09:58
Ochish/sharhlash
2020-09-23 12:58:10
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
4.4K views09:58
Ochish/sharhlash
2020-08-27 14:26:42 Электрон ОАК

Бугун юртимизда кечаётган ислоҳотлар, жумладан рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларга мувофиқ тарзда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёни ҳам босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда. Айни пайтда ОАК фаолиятида 7 та ахборот тизими амалиётга жорий этилган бўлиб, Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда яна 5 та (“Корпоратив электрон ҳужжатлар айланиш комплекс-таҳлилий ахборот тизими”, “Диссертациялар жамоавий электрон экспертизаси ахборот тизими”, “Илмий даражалар комплекс-таҳлилий ахборот тизими”, “Илмий унвонлар комплекс-таҳлилий ахборот тизими”, “Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ягона портали”) ахборот тизими ишлаб чиқилди ва ҳозирда тизимлар тест режимида синовдан ўтказилмоқда.
Миллий матбуот марказида ОАК томонидан ташкил қилинган брифинг мазкур мавзуга бағишланди. Унда ОАВ вакиллари ва жамоатчиликка “Электрон ОАК” хусусида батафсил маълумотлар берилди. Жумладан, ишлаб чиқилган ахборот тизимларининг ўзига хос хусусияти, қулайлик ва имкониятлари тегишли мутахассислар томонидан атрофлича тушунтирилди.
Брифингда берилган маълумотларга кўра, ушбу ахборот тизимлари глобал ва корпоратив тармоқ асосида ҳимояланган тартибда ишлайди. Уларнинг базаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида яратилиб, интерфейслари ўзбек, рус ва инглиз тилларида локализация қилинган. Улардан фойдаланиш масофаси чегараланмаган, барча аттестация жараёнларини масофавий ташкил қилиш имконияти мавжуд.
“Электрон ОАК” тизимининг яратилиши қуйидаги натижаларга эришишга хизмат қилади:
-илк бор миллий даражада илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича аттестация ишлари, жумладан экспертиза жараёни ҳам электрон тарзда амалга оширилади;
-олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва ОАК ўртасидаги барча ҳужжатлар корпоратив электрон ҳужжатлар айланиш комплекс-таҳлилий ахборот тизими асосида амалга оширилади;
-илк бор миллий даражада диссертациялар интернет тармоғи орқали илмий жамоатчиликнинг электрон экспертизасидан ўтказилади ва унинг ижобий натижаси асосида ҳимояни ташкил этиш йўлга қўйилади;
-аттестация жараёнларини узлуксиз ва онлайн шаклда ташкил қилишнинг илмий-ташкилий ва дастурий базаси яратилади;
-илмий унвонлар ва илмий даражалар бўйича доимий равишда ўсиб борувчи маълумотлар базасига эга бўлган идоравий ахборот тизимлари “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлилий тизими” дастурий-аппарат комплексига интеграция қилинади.
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимига жорий этилаётган мазкур ахборот тизимлари соҳа фаолиятининг сифати ва натижадорлигини оширишда, аттестация жараёнининг шаффофлигини ва мазкур жараён иштирокчиларининг масъулиятини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.
ОАК Ахборот хизмати
9.2K views11:26
Ochish/sharhlash
2020-06-30 10:45:03 АЁЛИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ

Янги Ўзбекистонни баро этиш жараёнида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганидек, “Аёли эъзозланган юрт қудратли бўлади”. Бу юртнинг аёллари доим эъзоздадирлар.

Мамлакатимизда аёлга бўлган муносабат ўз тарихий илдизларига эга. Аждодларимиз доимо аёлларни қадрлашга, уларга нисбатан ҳурмат ва иззатда бўлишга даъват этишган. Миллий тафаккур ҳар бир халқда кўп асрлар мобайнида шаклланади, унинг энг муҳим компонентларидан бири эса аёлларнинг оила ва жамиятдаги роли, ёш авлодни тарбиялаш масалалари ҳисобланади. Хусусан, ХХ аср бошларида миллий маърифатпарварларимиз хотин-қизларнинг ўқимишли, илмли, маданиятли, ўз жамияти учун зарур ва фойдали инсонлар бўлиб етишишларига ўз муносабатларини билдирганлар. Абдулла Авлоний: “Қизлар билим олишга ҳаммадан кўпроқ интилишлари лозим, зеро, бу билимлар билан улар келажак авлодни тарбиялайдилар”, - деб ёзган эди. Дарҳақиқат, бу масалани ҳал этмасдан тараққиётни тасаввур этиш қийин. Зеро, ривожланган жамиятларда маданиятлилик даражаси хотин-қизларга бўлган муносабат ва улар учун яратилган имкониятларга қараб белгиланади. Бу эса миллий анъаналарга ва шу билан бирга умумбашарий қадриятларга асосланган бўлмоғи даркор.

Батафсил: https://oak.uz/pages/4789
6.4K views07:45
Ochish/sharhlash
2020-06-30 10:34:21 Навбатдаги онлайн Раёсат мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги Раёсат мажлиси ҳам онлайн шаклда бўлиб ўтди.

Батафсил : https://oak.uz/pages/4788
9.1K viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2020-05-16 12:53:14 Онлайн семинар ташкил этилди

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг соғлиғини асраш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тажриба-синов тариқасида диссертациялар ҳимояси, шунингдек, олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида изланувчиларнинг малакавий имтиҳонлари онлайн шаклда ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эдик. Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ушбу жараёнлар тегишли тартиб-қоидаларга мувофиқ тарзда ўтказилиши учун барча имкониятларни яратиш чоралари кўрилди.
Бугун мазкур масалага бағишланган онлайн семинар ташкил этилди. Унда Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари, мутасадди ходимлар, республика олий ўқув юртларининг соҳага масъул проректорлари иштирок этдилар.
Семинарда диссертациялар ҳимояси ҳамда малакавий имтиҳонларни онлайн шаклда ташкил этиш жараёнига доир масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

ОАК Ахборот хизмати
7.7K viewsedited  09:53
Ochish/sharhlash
2020-05-16 09:51:42 Имтиҳонлар онлайн шаклда топширилади

Мамлакатимизда жорий қилинган карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда, 2020 йил май ойи сессиясида олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида изланувчиларнинг малакавий имтиҳонлари онлайн шаклда қабул қилинади. Ушбу имтиҳонлар 2020 йил 1 мартгача тасдиқланган имтиҳонларни қабул қилиш комиссиялари ва имтиҳон дастурлари асосида бўлиб ўтади.

Мазкур жараёнда имтиҳон топширувчилар ва комиссия аъзолари ўзлари фаолият олиб бораётган олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида туриб иштирок этадилар.

Имтиҳонни муваффақиятли топширган изланувчиларга гувоҳномалар электрон шаклда етказилиб, уларнинг асл нусхалари карантин бекор қилингунга қадар олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида сақланиши таъминланади.

“Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, изланувчилар малакавий имтиҳонларни қабул қилиш сессиясидан ташқари даврда ҳам (масалан, июнь ойида) топширишлари ва мазкур масалада тегишли саволлар бўйича ОТМ/ИТМга мурожаат қилишлари мумкин.

ОАК Ахборот хизмати
8.3K viewsedited  06:51
Ochish/sharhlash