Get Mystery Box with random crypto!

​Файласуф Эрик Ҳоффернинг 'The True Believer: Thoughts On The | Ateist Uz

​Файласуф Эрик Ҳоффернинг
"The True Believer: Thoughts On The Nature Of Mass Movements"
китобидан икки шингил.

Китоб оммавий оқимларнинг вужудга келиш сабаблари, мақсадлари ҳамда ўз мафкурасига бўлган ишонч ҳақида. Кўр-кўрона фанатизм илдизи ва оқибатлари, ирқчилик, миллатчилик, радикал сиёсий ва диний ҳаракатлар китоб таҳлилининг предметлари. Ижтимоий фалсафа.




"Муқаддас мақсад" га бўлган ишонч қисман ўзимизга бўлган йўқолган ишонч ўрнини босади."

* * *
"Инсон ўзининг устунлиги ҳақида гапиришга асослари қанча кам бўлса, шунчалик устунлик унинг мамлакати, дини, ирқи ёки "муқаддас мақсади"да эканлигига даъво қилишга тайёр бўлади."

* * *
"Инсон ўз ишида маъно бўлганида, у билан кўпроқ шуғулланади; акс ҳолда, у ўзининг маъносиз бўлган ишларини ташлаб, бегоналар ишига аралашишни бошлайди.

Бошқаларнинг ишларига аралашиш ғийбатларда, керак бўлмаган жойда бурнини тиқишида, шунингдек жамоат, миллий ёки ирқий ишларга қизғин қизиқиш билан ифодаланади. Ўзимиздан қочиб, биз ё қўшнимизнинг бўйнига ўзимизни ташлаймиз, ёки унинг бўғзидан оламиз."

* * *
"Бошқалар олдида "муқаддас" бурчимиз борлигига қаттиқ ишониш кўпинча чўкиб кетаётган "мен"имизни қутқаришнинг бир усули ҳисобланади: биз олдимиздан сузиб кетаётган қайиқга илинишга ҳаракат қиламиз. Бошқага ёрдам бериш учун чўзилган қўл деб атайдиган нарсамиз - амалда, аксар ҳолларда бор-йўғи ўзимизнинг қимматбаҳо ҳаётимизни сақлаб қолишлик учун ушлашга уринаётган қўлдир. Ушбу "муқаддас вазифаларни" биздан тортиб оладиган бўлсангиз, бизнинг ҳаётимиз аҳамиятсиз ва маъносиз бўлиб қолади. Шубҳасиз, эгоцентрик ҳаётни фидойи ҳаётга алмаштириш орқали биз шараф ва ҳурмат нуқтаи назаридан ғалаба қозонамиз. Фидойиларнинг, ҳатто чинакам камтаринликни намойиш қилаётганларининг ҳам, шухратпарастликлари чексиздир."

@ateist_uzb