Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозиргина савол жавоб рукнидан бир масалага кўзим тушиб қолди: | AT - TAQVA

Ҳозиргина савол жавоб рукнидан бир масалага кўзим тушиб қолди: эр аёли унга итоат этмаётгани ҳақида шикоят қилиб, қандай йўл тутиши лозимлигини сўраган. Жавоб ўлароқ эса эр ўзининг Аллоҳ билан муомаласини тўғирлаши тавсия қилинган. Фақатгина шу ҳолада эрнинг аёли билан муомаласи ислоҳ бўлади дейилган.

Дарҳақиқат, бу айни бор нарса. Бу қоида нафақат эр-хотин муомаласида, балки бошқа тоифа инсонлар орасида ҳам амал қилади.

Бежизга салаф солиҳлар қуйидаги сўзларни айтишмаган: "Қачонки биз Аллоҳга осий бўлиб гуноҳ қилиб қўйсак, бунинг асарини, албатта, кўрар эдик: бу аёлларимиз хулқида намоён бўлар эди, ҳатто биз миниб юрадиган маркабларда (ўша гуноҳлар асорати кўринар эди)" (Ибн Қоййим, «Дард ва даво»)

@at_taqva