Get Mystery Box with random crypto!

Байрам табриги Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ўзига қурбат ҳос | Assoodiq

Байрам табриги

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!


Ўзига қурбат ҳосил қилиш учун қурбонлик қилишни буюриб, бу кунни бизга улуғ байрам қилиб берган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
Бобокалонимиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатлари бўлмиш қурбонликни барчамизга суннат қилиб берган зотга, икки олам сарвари ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мунаввар ва муаттар дуруду салавотларимиз бўлсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Assoodiq» жамоаси барча юртдошларимизни бу гўзал байрам билан чин юракдан муборакбод этади. Ушбу улуғ кунлардаги жамики тоат-ибодатларимиз Роббимиз таолонинг даргоҳида ҳусни мақбул бўлсин. Ҳаж сафаридаги барча азизларимизнинг ҳажлари мабрур, гуноҳлари мағфур, амаллари машкур бўлсин. Руҳий, жисмоний ва молиявий ибодат бўлмиш ҳаж ва қурбонликларимизни Парвардигоримиз буюрганидек адо этиш барчамизга насиб бўлиб, дунёмизни обод қилсин, охиратимизга захира бўлсин.

Бутун дунё мусулмонларига, мўмин-мусулмон халқимизга, лойиҳамизнинг барча ходимларига, уларнинг аҳли оилаларига, курсларимизнинг барча тингловчиларига, мухлисларимизга, обуначиларимизга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан манфаатли, хайрли илмлар, мўл-кўл ҳалол ризқлар, солиҳ ва мақбул амалларга тўла мазмунли ва фаровон ҳаёт тилаймиз. 

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд!

@assoodiq