Get Mystery Box with random crypto!

ОТА-ОНА НОМИДАН ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛИШ Зайд ибн Арқам розияллоҳу а | Assoodiq

ОТА-ОНА НОМИДАН ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛИШ

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон киши ота-онаси номидан ҳаж қилса, ундан ҳам, ота-онасидан ҳам қабул бўлади. Самода уларнинг руҳлари шодмон бўлади ва у (фарзанд) Аллоҳ таолонинг ҳузурида ота-онасига яхшилик қилувчилардан, деб ёзилади», дедилар».
Дорақутний ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ота-онаси номидан ҳаж қилса ёки уларнинг қарзини узса, қиёмат куни аброр(яхши)лар билан бирга тирилтирилади», дедилар».
Дорақутний ривоят қилган.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Онам ҳаж қилмай туриб ўлиб қолди. Унинг номидан ҳаж қилайми?» деди. «Ҳа. Унинг номидан ҳаж қил», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Отам ўлди ва унинг зиммасида Ислом ҳажи бор эди. Унинг номидан ҳаж қилайми?» деди.
«Айт-чи, агар отанг қарз қолдирганида, уни адо қилармидинг?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Унда отангнинг номидан ҳаж қил», дедилар».
Насоий ва Шофеъий ривоят қилишган.

Aбдулманнон Абдуллоҳ, «Сўнгги сафар, ўлим ва у билан боғлиқ масалалар» китобидан.

Нархи: 69 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг

kitoblardunyosi.uz