2021-08-18 15:38:59
Моуриньо Элдор Шомуродовнинг трансферидан хурсанд эканлигига айтди
"Рома" бош мураббийи, Жозе Моуриньо мавсум олди жараёнлари ва клубнинг трансферлари хусусида "Рома"нинг матбуот хизматига интервью берди.
Суҳбат жараёнида Моуриньо Элдор Шомуродовнинг ҳам жамоага қўшилиши ва нима учун "Рома" сафига олиб келгани ҳақида тўхталиб ўтди.
«Нима учун биз Элдорнинг трансферини амалга оширдик. Чунки бизга бироз ҳаракат яна ҳужумдаги тезлик керак эди», — дейди Моуриньо.
Яна қўшимча қилиб: «Биз бу амалга оширилган трансфердан маъмунмиз.
Даставвал, бизда ажойиб реакция кузатилди. Эҳтимол, бу трансферни барча кутганди, сабаби ҳозирги трансфер бозорида шундай футболчи билан шартнома қилиш — яхши натижа», деб ўз фикларини якунлади португалиялик мутахасис.
Тўлиқ интервью
Обуна бўлинг: https://t.me/humansportuz
193 viewsАслиддин Норбек, 12:38