Get Mystery Box with random crypto!

АПЛ да биринчи истеъфо - 'Борнмут' мураббийи Скотт Паркер бўша | Асланов билан футбол

АПЛ да биринчи истеъфо - "Борнмут" мураббийи Скотт Паркер бўшатилди.

Сўнгги натижалар жуда ёмон, лекин баҳо беришда тақвимни ҳам ҳисобга олиш керак. Масалан, ўтган мавсумни "Арсенал" қаторасига уч мағлубият билан бошлаган. Лекин у ерда фақат "Брентфорд" кучсизроқ, қолган икки рақиб "Манчестер Сити" ва "Челси" бўлган.

"Борнтмут" дастлабки 4 турда "Астон Вилла", "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" билан ўйнади. Агар бошида шу 4 ўйиндан "Борнмут" 3 очко олади, дейилса, клуб раҳбарлари ҳам, мураббий ҳам рози бўларди-ку, менимча.

Тўғри, ҳисоблар ўта йирик - уч топ клуб билан ўйинда умумий тўплар нисбати - 0:16. Энди эса, нисбатан осонроқ тақвим бошланади, жамоа икки ой умуман топ-6 даги жамоаларга қарши тўп сурмайди. Янги мураббий учун қулай, вазиятни ўнглаш осон. Балким шу оддийроқ жамоаларга қарши ўйинларда ҳам Паркерга имконият бериш ва вазиятни қандай ўнглашига қараб, кейин қарор қабул қилиш керакмиди?...

Ахир Паркер бир уринишда "Борнмут"ни тўғридан тўғри АПЛга олиб чиққан.

@aslanov_futbol