Get Mystery Box with random crypto!

Эсингизда бўлса, 'Брентфорд' билан ўйиндан (0:4) кейиндан кейи | Асланов билан футбол

Эсингизда бўлса, "Брентфорд" билан ўйиндан (0:4) кейиндан кейин, "МЮ" футболчилари рақибдан 13.8 км кам югуришгани маълум бўлгач, Эрик тен Хаг уларни эртасига, дам олиш куни чақириб, шунча масофага югуртиргани ҳақида хабарлар чиққанди.

Маълум бўлишича, ўша куни мураббийнинг ўзи ҳам футболчилар билан бирга шу масофага югурган. Бу билан у мағлубиятда шогирдлари билан қўшилиб, ўзи ҳам айбдор эканини ва жазога лойиқ эканини намойиш қилган.

Манбанинг айтишича, бу ҳаракат аксарият футболчиларга ижобий таъсир қилган. Агар фақат футболчилар жазоланганда, тескари таъсир бўлиши ҳам мумкин эди.

@aslanov_futbol