Get Mystery Box with random crypto!

Эрик тен Хаг ўз услуби ва фалсафасига эга, аммо шу билан бирга | Асланов билан футбол

Эрик тен Хаг ўз услуби ва фалсафасига эга, аммо шу билан бирга анча мослашувчан эканини ҳам намойиш қилди бугун.

Масалан, бутун ёз майда паслар билан ҳимоядан чиқишни шуғулланиб, «Брентфорд»даги хатолар ва «Ливерпуль» прессингда кучли эканини инобатга олиб, вақтинча воз кечди. Де Хеа бирор марта ҳам тўпни ўйинга ҳимоячилар орқали киритмади. Фақат олдинга тепиб юбораверди.

Ёки эсингизда бўлса, фуллбеклар - Далот ва Маласия марказга ўтиб тўп билан ҳаракат қилишни синаб кўришаётганди. Лекин ҳали хом ва анча мураккаб тизим балким машғулотларда синалаётган бўлса-да, АПЛ ўйинларида ишлатилмади.

Афтидан, мураббий янги лигага кўникмоқда ва блокнотини аста секинлик билан, натижага путур етказмаган ҳолда майдонга кўчиради.

(расм фақат 1-таймдан)

@aslanov_futbol