Get Mystery Box with random crypto!

Давлат ва фуқаро ўртасида ижтимоий консенсус Ижтимоий консенс | Asimtota📡 (БЛОГ)

Давлат ва фуқаро ўртасида ижтимоий консенсус

Ижтимоий консенсус деган тушунча бор. Келинг шуни содда, тўпори тилда тушунтирай. Сиз тиш докторига бордингиз, пулини тўладингиз ва стоматолог сизга тишизни даволаб берди. Бу ўртадаги келишув билан тартибга солинмоқда. Соққани бер, хизмат кўрсатилади. Давлат ва фуқаро деган икки тараф ҳам ўртадаги муносабатларни шундай келишув билан тартибга солади. Фуқаро тиши оғриган одам, давлат - стоматолог.

Фуқаро солиқ тўлайди, қонунларга риоя этади. Солиқ бу - стоматолог (давлат)га тўлов. Стоматолог даволагандек, давлат ҳам ўз ўрнида керакли ишларни бажаради: ижтимоий ҳимоя (пенсия, стипендия ва ҳо), таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, адолатни ўрнатиш (суд, прокуратура, ИИВ тергов), йўл ва кўприклар қуриш, мулк дахлсизлигини таъминлаш ва ҳо. Булар - стоматологнинг даволашидек сервисга ўхшайди. Мана шу келишув ҳуқуқ тилида - ижтимоий консенсус дейилади.

Бу келишувда шартлар бузилмаслигига жиддий эътибор бериш керак. Пенсия, стипендиялар пастлиги, талабаларга ётоқхоналар йўқлиги, 2 ёшгача бола пуллари берилмаслиги, йўллар "илма-тешик"лиги, коррупция юқорилиги каби симптомлар консенсус шартларини давлат бузаётганлиги белгисидир. Сўнгги вақтларда давлат амалдорлигига соққа қилиш учун келганлар айниқса бу келишувни умуман тушунмайди, бунга ақли ҳам етмайди.

Шартларга риоя қилишни талаб қилиш эса аввало фуқаролар вазифаси. Қачонки иккинчи тарафдан бузмаслик талабини қўймас экансиз, у ялло қилиб юраверади! Ҳуқуқ бу ҳуқуқи бузилган тараф ташаббуси билан тикланади. Бошқача йўл йўқ!

@asimtota