Get Mystery Box with random crypto!

Айрим сиёсатшунослар ХХI аср охирига келиб ер юзида ҳозирги ма | Asimtota📡 (БЛОГ)

Айрим сиёсатшунослар ХХI аср охирига келиб ер юзида ҳозирги мамлакатлар қолмаслигини айтишади. Уларнинг фикрига кўра, глобализация натижасида давлатлар ўз аҳамиятини йўқотиб келажакни катта корпорациялар назорати остидаги йирик мегаполислар бошқаради. Яъни йилдан йилга ҳукуматлар таъсири пасайиб, уларнинг ўрнини катта корпорациялар эгаллаб бошлайди. Келажакда ҳам ўнлаб миллион одамлар яшайдиган гигант шаҳарлар ўзаро рақобат қилишади. Масалан, Жанубий Корея ёки Япония мамлакатлари эмас, корпорациялар назорати остидаги Сеул ва Токио шаҳарлари ўзаро рақобатлашиши мумкин.

Бу содир бўладими ёки йўқми, аср охиригача яшаган одамлар кўради. Лекин, бир нарса аниқки, 2020 йил тарихда корпорациялар ва давлат бир-бирига қарши келган йил сифатида қолади. 2020 йилда хусусий компаниялар давлат ўрнига ракета учириб бошлади. Маскнинг бошқа компанияси глобал интернет лойиҳасини синовдан ўтказмоқда.

АҚШда гигант IT компанияларнинг Трампга қарши қилган жанги, уларнинг ғалабаси билан тугади дейиш мумкин. Энди кейинги сайловларда хоҳлаган номзод ижтимоий тармоқлар ва IT компаниялар билан ҳисоблашишга мажбур. Номзодлар ҳатто уларнинг сиёсатига мос гапиришга мажбур бўлишади.

Павел Дуров ва Россия ҳукумати муносабатлари, Жек Ма ва Хитой ҳукумати муносабатлари, АҚШдаги воқеалар давлат ва корпорациялар тўқнашувини кўрсатиб бермоқда. Аср охирида биз Россия ва АҚШ ўртасидаги ўзаро рақобатни эмас, аксинча WhatsApp ва Телеграм ўртасидаги рақобатга ўхшаган корпорациялар тўқнашувини кўришимиз мумкин.

Буларни ҳаммасини вақт кўрсатади, албатта.

allaevuzb

@asimtota