Get Mystery Box with random crypto!

Asaxiy Books

Telegram kanalining logotibi asaxiybooks — Asaxiy Books A
Telegram kanalining logotibi asaxiybooks — Asaxiy Books
Kanal manzili: @asaxiybooks
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.12K
Kanalning ta’rifi

Sevimli kitob do’koningiz💙
🚚 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib beramiz.
📦 Buyurtma va savollar uchun: @asaxiybot / 71 200 01 05
📍Do‘konlarimiz manzili:
https://asaxiyuz.taplink.ws/
📥 Takliflar bo‘yicha: mirazizmirtolibov@mail.ru

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 123

2022-01-12 17:00:18 ​​#book_review #китобхон_фикри

Бошиданоқ айтаман, бу китоб – Ҳенри Форднинг биографияси эмас, балки у амалга оширган ишларнинг биографиясидир; бу ҳақда аннотацияда ҳам таъкидлаб ўтилган. Албатта, сиз унда Форд ҳаётига оид кўплаб фактларни топасиз, аммо яхлит олганда китоб инсон ҳақида эмас, балки самарали бирор нимани қай тариқа яратиш, ишни ичидан билиш, шу соҳада худди сувдаги балиқдек сузиш нима учун кераклиги тўғрисида.

Китобда Ҳенри Форд ишлаб чиқаришда муҳандис бўлиб ишлагани ҳақида боблар мавжуд, мазкур тажрибанинг ижобий жиҳатлари нимада эканлиги ҳамда мана шу қозонда қайнаш нима учун зарурлиги хусусида сўз борган. Ишчи кучига ҳақ тўлаш тўғрисида, қашшоқлик, товарлар ва уларнинг қийматлари, хайрия ҳақида боблар бор.

Бу китобни кимларга тавсия этиш мумкин?
1. Бизнесга оид адабиётга қизиқувчи барча-барчага
2. Бошловчи бизнесменларга ва ўз ишини энди режалаштираётганларга
3. Форд ишқибозларига)
4. Раҳбар, ҳамкасб ва яқинларингизга совға сифатида бериш мумкин

@asaxiybooks
5.1K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-01-12 13:54:18
Sababi 7 xosiyatli raqam

@asaxiybooks
6.6K views10:54
Ochish/sharhlash
2022-01-12 10:14:13 ​​ Ҳамиджон Расулов: Озиқ-овқат ва ичимликлар хизматлари

Мазкур ўқув қўлланма Меҳмонхона ва туризм соҳасида меҳмондўстлик ва туризм саноатини бошқариш, уни ривожлантириш бўйича зарур материалларни ўзида мужассамлаштирган.

Унинг афзаллиги ва бошқа дарсликлардан фарқи шунда-ки, қўлланмада озиқ-овқат ва ичимликлар саноати, унинг мақсад ва вазифалари, харидорларга ҳар жиҳатдан сифатли хизмат кўрсатиш асослари ҳамда соҳада муваффақиятга эришишга оид барча замонавий билимлар таҳлилий акс эттирилган.

Нархи: 169 000 сўм

Сайт орқали буюртма: https://u.to/6TboGw
Телефон рақам: +998 71 200 01 05
7.8K views07:14
Ochish/sharhlash
2022-01-11 15:26:23 ​​​“Asaxiy Books” лойиҳасида янги китоб премьераси.

Бир неча кунда миллионер бўлиш мумкинми? Шу билан инсоннинг истаклари поёнига етармикан?

Теодор Драйзер: Сармоядор

Ушбу китобнинг бош қаҳрамони Фрэнк Каупервуд ўзининг савқи табиийсига қулоқ тутиб, бир неча кунда чиндан бойиб кетади. Унда ўсмирлигиданоқ атрофдагилар таъсирида савдогар ва биржа ўйинчиси руҳияти шаклланганди. Ташаббускор, иқтидорли ва серғайрат ёш йигит аста-секин ҳеч қандай тамойилни тан олмайдиган, ўз ҳукмини ўтказувчи очкўз миллионерга айланди-қолди. Аммо ҳаёт бир текис эмас, унинг учун кутилмаган оғир синовлар ҳали олдинда эди...

Китобда конкрет инсон мисолида тадбиркор қандай фикрлаши, хаёлидан қандай ўйлар кечиши, муаммоларга қандай ечим топиши тасвирланган. Бу асар чинакам тадбиркор характерига берилган чизгидир.

Оригинал номи: Financier
Таржимон: Муҳаббат Исмоилова
Нархи: 65 000 сўм

Республика бўйлаб етказиб берилади

Сайт орқали буюртма: https://u.to/uo-nGw
Телефон рақам: +998 71 200 01 05
5.9K views12:26
Ochish/sharhlash
2022-01-11 09:59:08
​​ "Шарқ-Зиё-Заковат" нашриётидан яна бир таржима асар! Тез кунда...

@asaxiybooks
7.2K views06:59
Ochish/sharhlash
2022-01-10 18:00:48 ​​#book_review #китобхон_фикри

Биз уларни китоблар ва ботаникадан бир умрга халос қиламиз!

Хакслининг «Ажиб янги дунё» асарида назарда тутилган бир нарса этимни жунжиктириб юборган. Бу нафақат ҳақиқат, энг ёмони бу ҳақиқатни ҳозир, мана шу замонда кўряпман, ҳис қиляпман.

Асарда одамлар сунъий яратилиб, бир нечта даражага кўра шакллантирилади. Юқори, ўрта, паст, ундан ҳам паст: бета, альфа, гамма, дельта ва эпсилон одамлар яратилади. Уларнинг онги раҳбарларнинг хоҳиши ва режасига қараб шакллантирилади. Юқори даражадаги одамлар онгига уларни қанчалик олий насаблиги синдирилса, энг паст даражадаги эпсилонларга қуллик стереотипи сингдирилади. Келажакда фақат қора меҳнат қилиб қул вазифасини бажарадиган паст кастага мансуб болаларнинг онгида китоб ва гулга нафрат уйғотилади. «Улар гул ва китобга нисбатан руҳшунослар қачондир «инстинктив» дея атаган нафрат билан улғаяди. Биз уларни китоблар ва ва ботаникадан бир умрга халос қиламиз», — дейди раҳбар. Шунда ёш талабалардан бири савол беради: “ қуйи кастадагилар китоб ўқиб , жамият вақтини исроф қилишларига йўл қўймаслик керак, лекин кейинчалик китоб ўқиб унинг таъсирида ҳозир шакллантирилган рефлексларнинг йўқолиб кетиш хавфи бор. Аммо паст кастадагиларга гулларни севишни руҳий жиҳатдан имконсиз қилишга вақт ва куч сарфлашнинг нима кераги бор?» Шунда раҳбар «гуллар ва табиатдаги эътиборга молик қусур шунда-ки, улардаги гўзаллик ва ифор бепул. Табиатга нисбатан севги фабрикаларни тўлдирмайди. Шунинг учун нима қилиб бўлса ҳам паст кастадагилар учун табиатга бўлган муҳаббатни бекор қилишга қарор қилинди», — дейди.

...яқин-яқинларда шунчаки сайр қиладиган, бепул дам оладиган, яшиллик ва гўзалликдан баҳра оладиган боғлар кесилиб, кўллар қуритилиб ўрнига пул келтирадиган дўконлару «city»лар қурилаётганини тасаввур қилдим. Сизнинг гўзалликдан баҳра олишингиз кимларгадир пул келтирмайди, одамлар эса бизнес учун ялтиратиб қўйилган «Magic City» ва бошқа «city»ларга бостириб боради. Бир вақтлар оромбахш ва ям-яшил, сокин боғлар ўрнини манфаат, пул, фойда эгаллаб бормоқда. Халқ эса дельта ва эпсилонлар — паст кастадаги (асардаги ҳолатга ўхшатма) лар сингари режа бўйича ҳаракат қилади. 20 йилда 90 фоизга камайиб кетган кутубхоналар ҳақида ҳам шу гап. Сизнинг китоб ўқишингиз ва табиатдан баҳра олишингиз бепул, сиз фойда келтиришингиз керак... Ўзингизни эпсилонлардек ҳис қилмаган бўлсангиз, эпсилонсиз.

semechkagulingiz
5.0K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-01-10 12:16:25 ​​Байрамлар арафаларида турли совғалар танлаш анъанага айланган. Asaxiy.uz интернет-дўконимиздан 14 январь учун бетакрор ҳадяларни яқинларингиз учун харид қилинг.

Эркакларга совға қилиш мумкин бўлган 10 та қизиқарли китоб:

1. Жеймс Клир: Атом одатлар - 60 000 сўм

2. Абу Ҳомид Ғаззолий: Иҳёу Улумиддин. Дунёни англаш китоби - 59 000 сўм

3. Уолтер Айзексон: Стив Жобс - 65 000 сўм

4. Теодор Драйзер: Сармоядор - 65 000 сўм

5. Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли - 25 000 сўм

6. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим - 55 000 сўм

7. Ден Браун: Рақамли қалъа - 39 000 сўм

8. Дэн Браун: Ибтидо - 65 000 сўм

9. Улуғбек Шарипов: Асл оталар китоби - 16 000 сўм

10. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси - 55 000 сўм

Жами: 504 000 сўм

Сиз энг оммабоп 10 китобдан иборат тўпламни интернет дўконимиз орқали 10 % чегирма билан 453 000 сўмга харид қилишингиз мумкин.

Батафсил танишиш учун: https://u.to/jMfmGw
7.2K views09:16
Ochish/sharhlash
2022-01-10 08:13:10 ​​#сўраган_эдингиз

Абдуфаттоҳ Абу Ғудда: Уламолар наздида вақтнинг қадри

Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳнинг «Уламолар наздида вақтнинг қадри» номли асари илм аҳллари наздидаги вақтнинг қадри хусусида фикр-мулоҳаза юритишга бағишланган. Мазкур китобда ўтган уламоларимизнинг вақтларидан унумли фойдаланганлари ва шу туфайли улкан ҳажмдаги асарлар таълиф этганлари мисоллар билан баён қилиб берилган. Ушбу китоб ўқувчини вақтнинг қадрига етишга, ўзи, оиласи, эл-юрт ва ватани учун фойдали ишлар билан машғул бўлишга тарғиб қилади.

Нархи: 45.000 сўм

Сайт орқали буюртма: https://u.to/T7DmGw
Телефон рақам: +998 71 200 01 05
7.9K views05:13
Ochish/sharhlash
2022-01-08 18:55:47 Яқиндагина Жеймс Клирнинг "Атом одатлар" китобини илк маротаба ўзбек тилида чоп этган эдик.

Китоб билан танишиб чиқишингиз учун унинг бир қисмини аудио шаклида тақдим этамиз.

Бугунги кунда китобнинг тўлиқ аудио вариантини истеъдодли журналист Ҳамза ака Жумаев улкан маҳорат билан тайёрлаяптилар.

PS: Китобни Ҳамза ака овозида эшитиб ўзим ҳам маза қилдим. Якунгача тинглаб кўринг ва ёққан бўлса дўстларга жўнатинг!

Қоғоз китобни харид қилиш: https://asaxiy.uz/s/1NWyfIlmZ5

@allaevuzb
4.9K views15:55
Ochish/sharhlash
2022-01-08 18:01:05 ​​Рекомендуем книги, с которыми приятно провести выходные.

1. Антуан де Сент-Экзюпери: Маленький принц - https://u.to/4lblGw

2. Стивен Гросс: Искусство жить - https://u.to/_FblGw

3. Ли Бардуго: Продажное королевство - https://u.to/FlflGw

4. Минка Кент: Девушки из хижины - https://u.to/LVflGw


Для всех студентов действует акция 10% скидки при покупке книг в книжных магазинах asaxiy.uz.

Адреса магазинов: Tashkent city, метро Новза
5.5K views15:01
Ochish/sharhlash