Get Mystery Box with random crypto!

Социолог, олима аёл Дилсора Фозилова ёзмоқда: 'Платформани би | Асанов формати

Социолог, олима аёл Дилсора Фозилова ёзмоқда:

"Платформани билимсиз, фикрсиз муллаларга бериб қуйдингиз. Аёлга босим кучайиб кетди. Уни кийимидан тортиб, қиладиган ҳар бир ҳаракати кеча-кундуз муллаларнинг таҳлилида бўлди. Улар оғиз кўпиртириб тасвирлаётган жаннати аёл бўлиш имконсиз бўлиб қолди жамиятда. Чунки шундоқ ҳам борини бериб яшаётган эди Ўзбек аёли.

Очиқдан-очиқ эрни қиролга, хотинни чўрига тенг дедилар. Аёлни уриб, жисмонан азоб бериш жоиз дедилар. Аёлларнинг энг зўри умуман гапирмайдигани дедилар. Аёлнинг эри урган жойи дўззахда куймайди дедилар. Сиз индамадингиз! Энди бу муллалар аёлга қуйган стандартларга тушолмай битта-битта бўғизланаяпти улар. Яна айб ўзларида уларни, чунки муллалар айтган аёл бўла олмаяптилар. Қонунлар эса аёллар учун ишламайди, чунки қонунчилар ҳам муллалардан сабоқ олдилар. Чунки эркаклар қонунларни айланиб ўтадилар аёллар эса ўтолмайдилар.

Сиз давлат тепасида турган раҳбар жаноблар, хатоларингизни кўраяпсизми? Олдин чаласавод муллаларингизни йиғиштиринг. Кейин зўравонларингизга қарши кучли қонунлар ва уларнинг ижросини мустаҳкамланг. Аёл ҳам инсон! У бирор томонлама бирортангиздан кам эмас!" - дейди Дилсора Фозилова.

Шу ерига қўшимча қилсам. Аёлларга урадиган эркаклар ёқмайди. Ёққанда "аёлларга урадиган эркаклар ёқади" деб жар солган Аброр Мухтор Алийнинг хотинини югуриб келиб калла қўйиши, тишлаши ҳақидаги аудио запислар тарқаб, қайнонаси билан урушиб, бутун дунёга шарманда бўлмасди. Бу Аброрнинг тўлиқ мағлубияти эди. Энди уни унутинглар

@Zafarbek_Solijonov