Get Mystery Box with random crypto!

Asaka_Ziyo

Kanal manzili: @asaka_ziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 45.97K
Kanalning ta’rifi

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир.

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 141

2022-06-02 13:37:09 #Мулоҳаза

Омадим бор экан, дема. Балки Аллоҳ муваффақият берди, дегин.
Тўғри топдим, дема. Балки Аллоҳ тўғирлади, дегин.
Ўзим эришдим, дема. Балки Аллоҳ ризқлантирди, дегин.
Чунки: "Отган пайтингда, сен отмадинг, балки Аллоҳ отди" (Анфол сураси, 17-оят).


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
9.2K viewsedited  10:37
Ochish/sharhlash
2022-06-02 10:24:26 #Иқтибос

Имом Абу Ҳанифа

سئل الإمامُ الأعظم أبو حنيفةَ رضي الله عنه:
من أي الأصناف أنت ؟
فقال: ممن لا يسبُّ السلف، ويؤمن بالقدر، ولا يكفِّر أحدًا من أهل القبلة بذنب !
(البداية والنهاية) 336/9

Имом Абу Ҳанифадан сўралди:
--- Қайси тоифадансиз?
--- Салафларни сўкмайдиган, қадарга иймон келтирган, қибла аҳлидан ҳеч кимни гуноҳи туфайли кофирга чиқармайдиган !


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
10.4K viewsedited  07:24
Ochish/sharhlash
2022-06-02 10:16:42 #Тафаккур

Роббим кўриб турибди

Гуноҳ қилганингизни одамлар билмай қолгани учун хурсанд бўлманг. Чунки Яратган ҳаммасини кўриб турибди. Қиёматда сизни одамлар эмас, У Зот ҳисоб қилади.

Қилаётган солиҳ амалларингизни одамлар билмагани учун ташвишланманг. Чунки Аллоҳ кўриб турибди. Охиратда сизга ажр-мукофотни одамлар эмас, У зот беради
.
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
10.8K viewsedited  07:16
Ochish/sharhlash
2022-06-01 14:38:31 Бу омонат гапларга амал қилайлик.

Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф
8.6K viewsedited  11:38
Ochish/sharhlash
2022-06-01 08:20:48 #Ташқи кўринишингизга эътибор беринг!

Имом Абу Довуд Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, у ўша қавмдан», дедилар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «الأَرْوَاحُ جُنُودٌ مُجَنَّدَةٌ فَمَا تَعَارَفَ مِنْهَا ائْتَلَفَ وَمَا تَنَاكَرَ مِنْهَا اخْتَلَفَ» (رواه البخاري).

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Руҳлар – жинсларга бўлингандир. (жамланган лашкарлардир.) Улар ичидан жинси бир-бирига мос келгани (таниганлари) улфатлашади, мос келмагани (танимаганлари) бир-бири билан чиқиша олмайди (юз ўгириб кетади)», деганларини эшитганман.

Шарҳ:
Мусулмон кишининг бошқалардан ажралиб турадиган шахсияти бор.
Аллоҳ таоло мусулмон кишини мушрик ва кофирлардан ажралиб туришини хоҳлаган. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрик ва кофирларга ўзини ўхшатишдан қаттиқ қайтарганлар. Кўп ўринларда уларга хилоф иш қилишга буюрганлар ва ташқи кўринишларда ҳам уларга мутлақо эргашмасликка буюрганлар.
Бу масала бугунги кунда - айниқса ёшларимиз бошқа миллатларга ҳамма томонлама кўр-кўрона эргашиб кетаётган бир кунда – долзарб мавзулардан бирига айланиб қолди. Маҳалла имомлари, оқсоқоллар ва ҳар бир ота-она бу мавзуга жиддий эътибор беришмаса тез кунда динидан узоқ, бошқа миллатларга эргашган бир авлод етишиб чиқади..
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
11.0K viewsedited  05:20
Ochish/sharhlash
2022-06-01 07:37:22 Шаҳобиддин домла
1-Сухбат
Мр3
05:03 дақиқа
@Asaka_Ziyo.
10.1K viewsedited  04:37
Ochish/sharhlash
2022-05-31 22:09:02 Дунёни дин билан талаб қилма!

Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ анжир сотадиган бир йигитнинг олдидан ўтиб қолди ва анжирнинг нархини сўради. Боланинг кўзига Иброҳим фақир кўриниб унга нархни айтгиси келмади. Ололмайди деб ўйлади. Шунда атрофда турган кишилардан бири:
- “Бу киши Шом диёрининг фақиҳи Иброҳим ибн Адҳам бўладилар. У кишига анжирингдан сот” - деди.
Ҳалиги йигит Иброҳим ибн Адҳамнинг ортидан югурди. Етиб олиб: - “Эй амаки! Мана анжир. Истаган нархингизда сотиб олинг”, деди. Шунда Иброҳим унга қараб: “Биз анжирни пулимизга олмоқчи эдик, динимизга эмас!”, деди.
Имом Шофиъийнинг ажойиб гапи бор:
“Дин билан ейишингдан кўра рақс тушиб топган пулни ейишинг яхшироқдир!”.
Синовлар ва мусибатлар инсонларнинг ғалвиридир. Хусусан уламоларнинг. Инсонлар кенгчиликда бир хил бўлишади. Қийинчилик келганида улар бир-бирларидан фарқланишади. Қанча-қанча олимлар бор. Улар битта оятни шарҳлаб бизни йиғлатишади, ўзлари ҳам йиғлашади. Озгина замон айланиб-айланмай улар амир, ҳоким ёки подшоҳ ҳузурида ноғорачига айланишади.
Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳга ўхшаган машойихларимиз савдогарлар уларга матоларининг нархини тушириб, арзон қилиб беришини исташмаган. Бу нарсанинг динлари учун, мурувватлари учун доғ бўлишини англашган.
Дарҳақиқат, бу каби савдолар агар харидорнинг “фалончи фақиҳ” ёки “фалончи олим” бўлганлиги учун бўладиган бўлса дин ва мурувват учун доғдир.
Афсуслар бўлсинки, бугун дин арзон нархда сотилмоқда. Уммат мана шунақанги ҳолатларда уламолари билан ҳимояланмаса қачон ҳимояланади?!
Уламолар мана шунақанги ҳолатларда Раббоний бўлишмаса қачон Раббоний бўлишади?!
Афсуски, баъзи уламоларимиз бизни ёмғирнинг остида қолдириб ўзлари ҳокимнинг шифтининг остидан жой олишмоқда.
“Қуръон махлуқми махлуқ эмасми” номли фитнада сабот билан туриб берган Аҳмад ибн Ҳанбалга Аллоҳ раҳм қилсин!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳга Аллоҳ раҳм қилсин. У кишини Ироқ амири Умар ибн Ҳубайра чақиртириб шундай деди:
- Эй Ҳасан! Мўъминлар амири Язид ибн Муовия мени Ироққа волий қилди. У гоҳида менга баъзи ҳукмларни ижро қилишимни амр қилади. Уларда адолат кўрмайман. Мен учун фиқҳда бундан чиқиб кетадиган йўл борми?
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ деди:
- Эй ибн Ҳубайра! Язид ҳақида Аллоҳдан қўрқ. Аллоҳ ҳақида Язиддан қўрқма. Аллоҳ сени Язиддан ҳимоя қилади. Аммо Язид сени Аллоҳдан қутқара олмайди!


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
11.9K viewsedited  19:09
Ochish/sharhlash
2022-05-31 20:23:22 ТЎРТ НАРСА БОРКИ, УЛАР КИМГА БЕРИЛГАН БЎЛСА...

قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: "اربع من اعطيهن فقد اعطي خير الدنيا و الأخرة: قلبا شاكرا و لسانا ذاكرا و بدنا علي البلاء صابرا و زوجة لا تبغيه حوبا في نفسه و ماله". رواه الطبراني.


Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Тўрт нарса борки, улар кимга берилган бўлса, бас, унга дунё ва охират яхшилиги берилибди: шукр қилувчи қалб; зикр қилувчи тил; балога сабр қилувчи бадан; эрининг жони ва молида (хиёнат билан) ножўя иш қилишни истамайдиган хотин”.

Тобароний ривоят қилган.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
11.7K viewsedited  17:23
Ochish/sharhlash
2022-05-31 11:34:52 Биз Аллоҳга муҳтожмиз, у Зот эса бутун оламлардан беҳожат!

Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф
13.0K viewsedited  08:34
Ochish/sharhlash
2022-05-31 11:08:26
Нега жаннатий эркаклар учун хурлар яратилди?
Чунки жаннат аҳлига жаннатий аёллар етишмайди…

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга дўзах кўрсатилди, қарасам, ундаги одамларнинг кўпи инкор қилувчи хотинлар экан».

Саҳобалар: «Аллоҳни инкор қилганми?» – деб сўрадилар. «Эрнинг яхшилигини инкор қилганлар, эрнинг қадрига етмаганлар.

Агар буларнинг биттасига бир умр яхшилик қилсанг-у, кейин сендан бир кичик ёмонлик кўрса: «Сендан нима кўрдим, ҳеч яхшилик кўрмадим», – деб айтадир», – деб жавоб бердилар.
(Имом Бухорий ривояти
).
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
14.3K viewsedited  08:08
Ochish/sharhlash