Get Mystery Box with random crypto!

Asaka_Ziyo

Kanal manzili: @asaka_ziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 45.97K
Kanalning ta’rifi

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир.

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 138

2022-06-07 12:22:10 #Латоиф

Бир каттакон амалдор йиғилишда.
- Мана, ўртоқлар, кризисни бошдан ўтказаяпмиз, бу йил гўшт маҳсулотларининг нархи ошиб кетиш арафасида, шунга қандай чора кўрасизлар?

Ҳамма жим турса, бир отахон туриб:
- Энди кўпрок ишлашимизга тўғри келади. Кунига 8 соат эмас 12 соат ишлаймиз.
- Яшанг, отахон. Кейинги йил сут маҳсулотларининг ҳам нархи ошиб кетса, нима киласизлар?

Яна ҳамма жим, бироз вакт ўтиб, ўша отахон туриб:
- Унда 12 соат эмас 16 соат ишлаймиз.
- Барака топинг, отахон. Ҳамма шу отахондек фикр қилиши керак. Айтайлик ундан кейинги йил нон маҳсулотларининг ҳам нархи ошса, унда нима чора кўрасизлар?

Отахон яна туриб:
- Агар шундай бўлса, ноилож 24 соат ишлашга мажбурмиз...
- Барака топинг, ота. Кечирасиз, сиз ўзи нима иш қиласиз, отахон?
- Гўрковман, болам, гўрков...


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
14.3K viewsedited  09:22
Ochish/sharhlash
2022-06-06 12:23:03 Asaka_Ziyo pinned a photo
09:23
Ochish/sharhlash
2022-06-06 12:22:59
​​ #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.

(Андижон вилояти Асака тумани)

Ҳижрий 1443 йил 07-Зулқаъда
Мелодий 2022 йил 06-Июнь куни учун
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Бомдод 04:05;
Пешин 12:50;
Аср 17:35;
Шом 19:55;
Хуфтон 21:30:

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
⊱•┈•••❁•⊰✿ ✿⊱•❁••┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
12.2K viewsedited  09:22
Ochish/sharhlash
2022-06-06 03:26:26 #Тафаккур

Бургутга ҳужум қилишга журъати етадиган ягона қуш бу - қарға. Қарға бургутнинг устида ўтириб, бўйнидан тишлайди. Лекин бургут бу ҳамлага жавоб ҳам қайтармайди, вақтини ҳам кетказмайди, куч ҳам сарфламайди. Бургут имкон қадар юксакка кўтарилишга ҳаракат қилади. У қанча баландга кўтарилган сари қарғага ҳаво етишмайди ва йиқилади. Бургут қарғадан озод бўлади.


Дўстим, ҳаётингиздаги қарғаларга беҳуда вақт сарфлашни бас қилинг. Аслида қарғалар ҳаётингиздаги кўп жиҳатларни эслатади: умуман ҳаётингизга керак бўлмаган инсонлар, эътиборингизни чалғитувчи фикрлар, муаммолар, ташвишлар... Булар кундан кунга сизни емириб боради. Инсон агар мақсади сари интилса, унинг биров билан баҳслашишга, кимгадир ниманидир исботлашишга вақти ҳам бўлмайди. ОЛДИНГА ИНТИЛИНГ - буларнинг бари ўз-ўзидан йўқолади!!!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
2.0K viewsedited  00:26
Ochish/sharhlash
2022-06-05 20:05:15 #Тафаккур

Ким намозни ўз вақтидан кечиктириб ўқишга одатланган бўлса, бас у ҳаётидаги ҳар бир иши кечикишига тайёр турсин...

-Уйланиш, уйли-жойли бўлиш, шахсий бойлик, бурор жойда ишлаш, фарзанд кўриш, ҳузур-ҳаловат каби...

Намозга қилган адолатинг қадар Ҳаёт сенга адолат қилади...

حي علي الصلوة
حي علي الفلاح

Билмайсанми намозга чақирилганда Фалааҳ-нажотга ҳам чақирилишини!?

Сен намозга ва нажотга бўлган чақириқни эшита туриб унга жавоб қилмайсану қандай қилиб Аллоҳдан шахсий ишларингда нажотга эришмоқни сўрайсан!?

"‏رب اجعلني مقيم الصلاة ومن ذريتي ربنا وتقبل دعاء"


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
6.9K viewsedited  17:05
Ochish/sharhlash
2022-06-05 17:47:13 Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.

- Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
- Йўғ-е, дўстим, бу кўп-ку, шунча ҳам эҳсон қиласанми?
- Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
- Бу ҳам кўп.
- 100 $ берсамчи?
- Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
- Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг
.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
9.9K viewsedited  14:47
Ochish/sharhlash
2022-06-05 07:06:00 #Ҳикмат

Бой берилган фурсат

Масжидда бир бой одам билан бир дарвеш ибодат қилар эдилар.
Улар бир-бирларига яқин ўтирганларидан, қилаётган дуолари бир-бирларига эшитилиб турар эди.
Дарвеш намоздан сўнг шундай дуо қилди:
--«Аллоҳим! Қорним жуда оч. Менга фалон таом ва фалон ширинликлардан етказ!»
Шунда бой ичида шундай деди:
--«Бу дарвеш атайин менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Ўзимга айтса ҳам бўларди-ку. Унга ҳеч нарса бермайман». (Нафс доим шундай, ҳар ишга аралашади.)

Дарвеш дуоларини битириб, масжиднинг бир четига бориб ёнбошлади.

Бир оздан сўнг масжидга бир одам қўлида сават билан кириб келди. Дарвешнинг олдига бориб, саватни унинг олдига қўйди. Бу ҳолни бой одам орқадан кузатиб турарди.
Дарвеш саватнинг устини очди. Саватда дарвеш дуосида сўраган таом ва ширинликлар турарди. Бой бу ҳолатни ҳайратлар билан тамоша қилиб турди. Дарвеш таом ва ширинликлардан тўйгунча еди. Қолганини келтирган одамга қайтариб берди. Ҳалиги одам саватни кўтариб масжиддан чиқди. Бой туриб у одамнинг орқасидан борди. Уни тўхтатиб сўради:
--Сиз кимсиз?
--Мен бир ҳаммол одамман.
--Бу нарсаларни ким юборди?
--Ҳеч ким юбормади. Ўзим келтирдим.
--Сиз бу одамни танийсизми?
--Йўқ, танимайман.
--Танимаган, билмаган одамга нега шунча нарса олиб келдингиз?
--«Сизга англатай», --деди дарвеш, кулиб.
--Мен бир фақир одамман. Одамларни юкини ташиб кун кўраман. Бугун бир бой одамнинг юкини ташидим. У менга жуда кўп пул берди. Мен ҳам дарҳол бошқа вақт болаларимга едиролмаган таомлар учун бозорлик қилдим. Уйга олиб бордим. Аёлим таомни тайёрлар экан, мен ухлаб қолдим. Тушимда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. У Зот менга шундай дедилар:
--«Мана шу масжидда бир валий инсон бор. У ҳозир мана шу таомларни истамоқда. Сен унга мана шу таомларни олиб бориб, едир. У бу таомлардан еганича есин. Сен қолганини олиб келиб ўзинг е. Шунда сенга баракот бўлади. Шу ишни қилсанг, мен сени жаннатга киришинг учун кафил бўламан.»

Уйғондим-у, таомларни олиб масжидга югурдим. Воқеъанинг қолганига ўзинг гувоҳ бўлдинг.

Бой деди:
--Шу таомларга қанча пул сарф қилдинг?
Дарвеш, фалонча, деди.
--Шу пулни ўн баробарини сенга бераман. Сен шу савобни бир бўлагини бер.
Фақир одам:
--Бўлмайди, --деди.
--Йигирма баробарини бераман.
--Бўлмайди.
--Эллик баробар.
--Йўқ.
--Юз...
--Бекорга овора бўлма. Қанча берсанг ҳам, савобимни сенга бермайман. Тушун, Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом менга бу ишим учун жаннатни ваъда қилдилар. Сен менга бутун дунёни берган тақдирингда ҳам, мен буни сенга бермайман. Қара, сен бу одам билан ёнма-ён туриб намоз ўқиб, савобдан бебаҳра қолдинг. Агар насибанг бўлганида эди, бу иш сенга насиб қилган бўлар эди
....

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
12.5K viewsedited  04:06
Ochish/sharhlash
2022-06-05 06:54:10 #Ибрат


Ривоятларда келадики, бир куни шайх Абдулқодир Жийлоний шогирдлари билан Боғдоднинг қадимги кўчаларидан ўтиб кетаётган эди. Йўл четидаги ариқда кийимлари абгор ҳолда бир маст одамнинг ётганини кўрдилар. Маст уларни тўхтатиб шайхга қараб "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шайх табассум қилиб "Албатта, Аллоҳ қодир" деди. У иккинчи марта "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шайх яна табассум қилиб "Албатта, Аллоҳ қодир" деди. У учинчи марта "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шунда шайх Абдулқодир йиғлаб саждага бош урди. "Албатта, Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир..." деди. Сўнг шогирдларига уни олиб бориб ювиб-тараб ҳурмат кўрсатишни буюрди. Шогирдлар шайхнинг ушбу ишидан таажжубга тушдилар ва маст кишининг сўзидаги маъноларни сўрадилар. Шайх " У биринчи саволида "Аллоҳ мени тавбамни қабул қилишга қодирми" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У иккинчи саволида "Аллоҳ мени сенинг мақомингга кўтаришга қодирми?" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У учинчи саволида "Аллоҳ таоло сени менинг ўрнимга тушириб юборишга қодирми?" деб сўради. Мен қалбимда қўрқинч пайдо бўлиб йиғладим ва албатта, албатта, албатта.., деб жавоб бердим. Сўнг Аллоҳга ўзининг макри (синови)дан хотиржам қилиб қўймаслигини сўраб дуо қилдим ва саждага йиқилдим" деди.
Ибрат..
Эй инсон! Мартабанг, амалинг, ибодатинг, илминг, соғлигинг, мол-давлатинг, болаларинг, насабинг ва кучингга мағрурланиб қолма!
Ўзгартирадиган, лекин ўзгармайдиган Зот ҳар қандай нуқсондан пок зотдир.
"Аллоҳнинг "макри"дан хотиржам бўлдиларми? Аллоҳнинг "макри"дан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар."
(Аъроф сураси 99-оят)
Куфр ва гуноҳга тушиб қолишдан қўрқиб яшанг. Ўзингизга ишониб қолманг. Чунки сиздаги барча яхшиликлар Аллоҳнинг тавфиқидан. Ўзингизга ташлаб қўйиши бу унинг "макри" дир.


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
10.6K viewsedited  03:54
Ochish/sharhlash
2022-06-05 06:07:03 ​​Мўмин луқмасига эътиборли бўлади

Юсуф ибн Асбот розияллоҳу анҳу айтганлар:
«Агар биронта йигит ибодатга берилса, шайтон ўз ёрдамчиларига: «Қаранглар-чи, таоми қандай экан?» дейди. Агар таоми ёмон (ҳаром) бўлса, шайтон: «Уни ўз ҳолига қўйинглар, қийналиб ҳаракат қилаверсин. Сизларга нафси кифоя қилади. Ҳаром еб туриб қилаётган хатти-ҳаракати унга фойда бермайди», дейди».

«Гуноҳи кабиралар» китобидан


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
11.0K viewsedited  03:07
Ochish/sharhlash
2022-06-04 18:23:43 #Тафаккур

Бир масжид бор эди. Мусулмонлар намоздан кейин, тарқалишаётиб, шу атрофда доим юрадиган, кўринишидан бир девонани, кийинишидан ғарибни эслатувчи кишини албатта кўрардилар, хазил-хузул қилиб, «сиз энди қачон намоз ўқийсиз биз билан?» деб савол беришарди.

- Ўқийман, ўқийман, - дерди ҳалиги киши ва шу билан ўзи билан бўлиб кетарди.

Девона масжиддан нари кетмас, шу ернинг хизматини қилиб юрар, келувчилар учун қадрдондек бўлиб қолганди. Лекин ақли ноқис, илми йўқ, бир бечора ғариб, уларнинг олдида ким бўлибдики...

Бир кун ўша кун келди, ғарибга «инсоф берилди», у ҳам намоз ўқимоқчи бўлди.

- Қани бўлинг, таҳоратни олиб чиқинг, тақсир - деди имом кулиб.

Жамоат имомга жўр бўлди, ҳали сизнинг ўрнингизни олса-я, деб самимий хазиллашишди.

Албатта, ҳамма ғарибни яхши кўрарди.

Асрга азон чақирилди.
Ғариб жамоатга қўшилиб, намоз ўқиди.
Такбир, рукуъ, сажда...
Намоз якунланди.

Қарашсаки, ғариб ҳеч ўрнидан турмасмиш.
Кутишди, туртишди, «туринг энди, намоз тугади» дейишди, жавоб йўқ.
Саждани бунча севиб қолмаса, бу девона?

- Туринг, шомда келасиз, яна ўқиймиз, тақсир.
- Бугунга етади, ухлаб қолдингизми, биродар?

Ниҳоят у турди. Кўзларида ёш. Ранги оппоқ. Уни ҳеч ким бундай кўрмаганди.

- Йўқ, туришни истамайман, нега турғаздиларинг?
- Нега шу пайтгача намоз ўқимадим-а?
- Ўзларинг мазза қилиб, менга айтмапсизларда?
Ғарибнинг эътирозлари кўпайиб кетди.

- Тинчликми, нима бўлди ўзи? - хайрон бўла бошлашди намозхонлар.

- Эҳ, нега шу пайтгача индамагандиларинг? Нега ростини айтмадиларинг? Ахир саждада Аллоҳ жаннатни кўрсатаркан-ку? Нега шу пайтгача мендан яширдиларинг?

Намозхонлар бир-бирларига хайрон боқар, ғариб эса, «жаннатни кўрдим, жаннатни кўрдим» деб бақириб, кўчага югурди
.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
7.8K viewsedited  15:23
Ochish/sharhlash