Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ! Бугун қалбимнинг туб тубида меҳр уммонида | 👍👍A'LO KAYFIYAT SOHIBASI 05 07✨

Ассалому алайкум !
Бугун қалбимнинг туб тубида меҳр уммонида асраган инсонларимдан бири, қадрлигим, соғинчим, соҳир овоз соҳибаси, сингилжоним Малоҳатхон Ҳақназорованинг таваллуд айёми!
Азизам ! Гўзалим мани, табриклайман !
Аллоҳнинг барча эзгуликлари ёр бўлсин !

Азизам, бир сўзга тилим келмайди
Таърифлашга ожиз жонсиз қаламим.
Саболар қатида юборай тилак..
Гуллар ифорига кўмилсин кўнглинг...

Соддагина синглим,беозор синглим..
Умрингни муборак гўзал лаҳзаси.
Бир чиройли яша бахтга кўмилиб,
Ҳар бир кунга бўлсин у сарлавҳаси.

Олисда бўлсанг ҳам ёнимдасан сен
Жондошлик, қондошлик қонимдасан сен..
Йўқламади дея, хафа бўлмагин..
Ҳар бир хаёлимда, онимдасан сен.

Шунчалар меҳрла яхши кўраман,
Ғубор қўнмасин ҳеч тоза қалбингга..
Опа десанг бўлди, жоним бераман..
Малҳам бўлай ўзим, юрак дардингга...

Азизам, яйрагин сенинг кунингдир...
Парвоз эт орзулар оғушида сен..
Туғилмоқ ҳам шараф ёруғ дунёда..
Олқишлаб қоламан, ортингдан беун!!!

Юлдуз Абдусамад қизи.
Бир чимдим меҳр.