Get Mystery Box with random crypto!

​​Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Республика Марказий банк Раисига | Efirda Arslonov

​​Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Республика Марказий банк Раисига тақдимнома киритибди (тўғри ўқидингиз айнан Республика Марказий банки Раисига, Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бош бошқармаси бошлиғига ҳам эмас).

Қисқача мазмуни, маҳаллабой бўйича банк ходимлари ёки маҳаллаларга чиқмаган ёки натижа бермаган.
Шу сабабли 8 нафар банк филиаллари бошқарувчилари ўз вазифасидан озод этилиб, бу ҳақидаги буйруқ нусхаларини уч кун муддатда туман ҳокимиятига етказилиши лозим экан.

Шу ўринда, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги қонунга назар ташласак,

● Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.

● Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳисобдордир.

● Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари:
– нархларнинг;
– банк тизимининг;
– тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.

Ҳурматли ҳоким агар сизнинг шу ёзган хатингиз банкларимизни сотиб олмоқчи бўлган инвесторлар қўлига тушиб қолса борми?
Ҳа биламиз, сизга буни қизиғи йўқ!

PS: филиал бошқарувчилари лавозимига тижорат банки Бошқаруви томонидан тайинланади ва озод этилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg