Get Mystery Box with random crypto!

Aristocrat Invest

Telegram kanalining logotibi aristocrat_invest — Aristocrat Invest A
Telegram kanalining logotibi aristocrat_invest — Aristocrat Invest
Kanal manzili: @aristocrat_invest
Toifalar: Biznes
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 37
Kanalning ta’rifi

⚠️
Диққат, Халқаро Молия бозорида юқори даражадаги маблағ ёъқотиш хавфи мавжуд. Каналдаги материаллардан фойдаланиш орқали келган ҳар қандай молиявий ёъқотишларни автор ўз зиммасига олмайди!
©️ @olimzhonovabbos

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-11-16 12:29:56 ​​Инвестор ким?

Ташкент Сити аслида инфратузилма гўзаллиги учун қурилмаётганлиги ҳақида биласизми? Ўзбекистонда қурилаётган осмонўпар бинолар хориждан инвесторларни жалб қилиш мақсадида барпо этиляпти. Ўзи шу инвесторлар ким? Инвестор - бу молиявий даромад олишни ($оққа қилишни) капитал қўйиш пул тикиш орқали амалга оширувчи ҳар қандай шахс ёки ташкилот (фирма ёки инвестиция фонди). Бир сўз билан айтганда пуллари орқали пул топадиган шахс янаям аниқроғи пуллар раҳбари. Инвестор ўз капиталини пулларини янада кўпайтириш учун оқилона сарфлайдиган киши. Инвесторлар даромад олиш ва пенсия жамғармаларини яратиш, олий таълимни молиялаштириш ёки қўшимча бойлик тўплаш каби молиявий мақсадларни амалга ошириш учун турли молиявий воситаларга таяниб пул тикишади.

Молиявий мақсадларга эришиш яъни $оққа қилиш учун турли хил инвестиция воситалари мавжуд акциялар, облигациялар, товарлар, инвестиция фондлари, биржа фондлари (Биржа Савдо Фонди), валюта, олтин, кумуш, пенсия режалари, кўчмас мулк ва бошқалар. Инвесторлар ўз имкониятларни турли томонлардан таҳлил қилиш имкониятига эга (масалан деярли ҳар қандай соҳада улкан даромад олиш мумкин) ва одатда инвесторнинг асосий қиладиган иши даромадни кўпайтириш билан бирга капитални ёъқотиш хавфни камайтириш чораларини қидириб топишади ва қўллашади(Risk Management). Инвестор ва Трейдер ўртасида одатда фарқ мавжуд. Инвестор капитални узоқ муддатли фойда олиш учун қўйса, трейдер қимматли қоғозларни қайта-қайта сотиб олиш ва сотиш орқали қисқа муддатли фойда олишга интилади. Инвесторлар анча сабрли бўлишади. Оҳир оқибат шундай баланд бинолар ўзимиз учун эмас чет эллик инвестор мехмонлар учун қурилаётгани саалгина алам қилади!

@aristocrat_invest
167 views09:29
Ochish/sharhlash
2021-11-15 08:06:06 ​​Форекс

Агар сиз бир мамлакатдан бошқасига саёҳат қилган бўлсангиз, саёҳатингиз давомида ўз миллий валютангизни сиз ташриф буйурган мамлакат валютасига алиштиргансиз. Дейлик, Канадага саёҳат қилаётган Америкалик бўлсангиз, Америка долларингизни (USD) Канада долларига (CAD) алиштиришингиз керак бўлади. Бу дунёнинг ҳар бир давлатига тегишли. Шундай қилиб саёҳат қилган ҳар бир инсон Молия (Forex) бозорида савдо қилганлигини англатади. Форекс (Forex) сўзи инглизча "Foreign Exchange" сўзларидан қўшилиб ясалган сўз бўлиб ўзбекчага тўғридан-тўғри таржима қилинганда Хорижий Алишма сўзи келиб чиқади. Ўзбек адабий тилида "Жаҳон молия бозори" сўзи қўлланади аммо биз Форекс деб гапирамиз .Кейинги сафар форекс сўзига кўзингиз тушганда ҳайрон бўлманг!

Форекс бозори хедж-фондлар, глобал банклар, трансмиллий корпорациялар ва бутун дунё бўйлаб бой хусусий инвесторларнинг худдики шахсий мол-мулки сифатида қаралган. Аммо буларнинг барчаси бир неча йил олдин онлайн савдонинг интернетга асосланган технологик инқилоби форекс бозорига кириб келгач ўзгарди. Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб ўн минглаб индивидуал трейдерлар ва инвесторлар Форекс бозорида савдо қилишнинг ҳаяжон ва қийинчиликларини кашф қилмоқдалар. Жумладан мен хам.

Форекс ҳақида халқаро бестселлер асарлар, китоблар, кундалик маълумотлар ва савдо стратегиялари сиз учун қизиқ бўлса канални кузатишда давом этинг. ИнШааАллоҳ ҳаммаси ўзбек тилида !

@aristocrat_invest
139 views05:06
Ochish/sharhlash
2021-11-15 08:04:55 Ассалому алайкум!
114 views05:04
Ochish/sharhlash