Get Mystery Box with random crypto!

​​Инвестор ким? Ташкент Сити аслида инфратузилма гўзаллиги уч | Aristocrat Invest

​​Инвестор ким?

Ташкент Сити аслида инфратузилма гўзаллиги учун қурилмаётганлиги ҳақида биласизми? Ўзбекистонда қурилаётган осмонўпар бинолар хориждан инвесторларни жалб қилиш мақсадида барпо этиляпти. Ўзи шу инвесторлар ким? Инвестор - бу молиявий даромад олишни ($оққа қилишни) капитал қўйиш пул тикиш орқали амалга оширувчи ҳар қандай шахс ёки ташкилот (фирма ёки инвестиция фонди). Бир сўз билан айтганда пуллари орқали пул топадиган шахс янаям аниқроғи пуллар раҳбари. Инвестор ўз капиталини пулларини янада кўпайтириш учун оқилона сарфлайдиган киши. Инвесторлар даромад олиш ва пенсия жамғармаларини яратиш, олий таълимни молиялаштириш ёки қўшимча бойлик тўплаш каби молиявий мақсадларни амалга ошириш учун турли молиявий воситаларга таяниб пул тикишади.

Молиявий мақсадларга эришиш яъни $оққа қилиш учун турли хил инвестиция воситалари мавжуд акциялар, облигациялар, товарлар, инвестиция фондлари, биржа фондлари (Биржа Савдо Фонди), валюта, олтин, кумуш, пенсия режалари, кўчмас мулк ва бошқалар. Инвесторлар ўз имкониятларни турли томонлардан таҳлил қилиш имкониятига эга (масалан деярли ҳар қандай соҳада улкан даромад олиш мумкин) ва одатда инвесторнинг асосий қиладиган иши даромадни кўпайтириш билан бирга капитални ёъқотиш хавфни камайтириш чораларини қидириб топишади ва қўллашади(Risk Management). Инвестор ва Трейдер ўртасида одатда фарқ мавжуд. Инвестор капитални узоқ муддатли фойда олиш учун қўйса, трейдер қимматли қоғозларни қайта-қайта сотиб олиш ва сотиш орқали қисқа муддатли фойда олишга интилади. Инвесторлар анча сабрли бўлишади. Оҳир оқибат шундай баланд бинолар ўзимиз учун эмас чет эллик инвестор мехмонлар учун қурилаётгани саалгина алам қилади!

@aristocrat_invest