Get Mystery Box with random crypto!

10653. Пайғамбар атрофидаги аёллар: Ҳавла бинти Саълаба розиял | arabic.uz (hikmatlar)

10653. Пайғамбар атрофидаги аёллар: Ҳавла бинти Саълаба розияллоҳу анҳо
Саҳобий Авс ибн Собитнинг аёли. Вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эрининг ҳолати бўйича шикоят қилган ва шу сабаб Аллоҳ таоло қиёматгача тиловат қилинадиган оятни нозил қилган: “Албатта, Аллоҳ сен билан эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётганнинг сўзини эшитди...”, Мужодала сураси, 1-оят.
Ярмук ғазотида иштирок қилган ва душманга ёғочдан ясалган узун найзалар ва тошлар отиб қаршилик қилган.
Халифаликлари даврида кунлардан бири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни бир аёл йўлларини тўсиб чиқиб, сўзлай бошлади. Ҳамроҳлари: «Шу кампирнинг гапига қулоқ солиб ўтирибсизми, амирал мўминийн?» дейишди. Шунда Ҳазрати Умар: «Бу аёлнинг кимлигини билмайсизларми? У Ҳавла бинти Саълаба бўлади. У шундай аёлки, унинг сўзини Аллоҳ таоло етти қават осмон устидан эшитган-у, Умар эшитмасинми?» дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube