2023-05-20 19:16:28
Ота ҳақида жудаям маъноли шеърОтанг бор ховлига кирасан эркин.
Онанг бор илинар дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
Отанг хамда онанг, бўлсалар хаёт !
Қадирла кўп бора, этгин зиёрат.
Эшикни қоқасан, бўлиб хижолат.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
Қучоғин кенг очиб, кутса хам уканг.
Паловлар пиширса, кулиб келининг.
Нимадир етишмас, тўлмайди кўнглинг.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
Соғинасан ахир, болалик ховлинг.
Куласан-у аммо, хижилдир кўнглинг
Ўзгариш йўқ аммо, бегона ховлинг.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
@Aptekauz - тиббиётдан табобатгача ёритувчи канал!
19.3K views16:16