2023-11-25 16:55:36
Аёл…..
Аёл туғилди:Ўғил эмас “Қиз” дедилар хомуш,
Нега хомуш?… Отаси Ўғил кутганмуш!!!
Аёл улғайди:Уйда ўтир ўқишинг шартмас
Уйдаги юмушни эплай олгин бас!!!
Аёл севди:Унутма севишга хаққинг йўқ асло!!!
Аёлда юрак йўқ қалби йўқ гўё….
Аёл турмуш қурди:Келинсан гапирма энди бўл соқов
Сочинг супурги бўлсин, қўлларинг косов!!!
Аёл фарзанд кўрди:Мана сенга фарзанд номли бахт энди ўзингни унутгин….. унга ярат тахт!!!
Аёл қайнона бўлди:Аралашманг юринг жим....
Аразлаб кетмасин севган хотиним!!!
Аёл ўлди:Дедилар: нега ташлаб кетдингиз Нега ортда қолганни кўзин ёшлаб кетдингиз.
Аёлни хаққи йўқ:Ўқишга, севишга , ўзин дейишга хатто ажал етганда бир кун ўлишга....
Борингизга шукур дунё тургунча туринг аёллар!!!
Яқинларизга ҳам улашинг! @Aptekauz - тиббиётдан табобатгача ёритувчи канал!
15.1K views13:55